16:46 | 16.01.23 164

Ўзбекистонда тўқимачилик корхоналарига электр истеъмоли учун 1 ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилинади

Президентнинг тегишли фармони билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига электр энергияси истеъмоли учун бир ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилинади. Шунингдек, экспорт қилувчи корхоналарни маблағ билан таъминлаш учун 200 млн доллар миқдоридаги маблағлар 3 йил муддатга йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади

Ўзбекистонда тўқимачилик корхоналарига қўйилган электр истеъмоли учун 1 ойлик олдиндан тўлов бекор қилинади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар қилди.

Маълум қилинишича, Президентнинг тегишли фармони билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига электр энергияси истеъмоли учун бир ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилинади.

Фармонга кўра, газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарни маблағ билан таъминлаш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 3 йил муддатга йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади.

Қайд этилишича, соҳа корхоналарини айланма маблағ билан таъминлаш учун 2023 йил 1 апрелгача 2 йил муддатга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий молиявий ташкилотлар маблағларини жалб қилиш чоралари кўрилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан хорижда савдо уйи ва дўконини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 100 минг АҚШ долларигача маблағни чет элга ўтказишга рухсат берилади.

Йил якунига қадар Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда Тошкент вилоятида тўқимачилик ва чарм саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарк ташкил этилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 апрелгача талаб юқори бўлган профессионал касблар (тикувчи, бичувчи, йигирувчи, механик) йўналишида дуал таълим тизимида мутахассислар тайёрлаш ва хорижий (Германия, Туркия) таълим дастурларини жорий қилиш бўйича пилот лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилоятларида амалга оширади.

Бундан ташқари, 2023/2024-ўқув йилидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида тўқимачилик саноатида талаб юқори бўлган мутахассисларни (муҳандис, технолог, дизайнер, маркетолог) тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгилангани, Шавкат Мирзиёев Сайхунободдаги пахта-тўқимачилик кластери корхонасини бориб кўргани ҳамда Ўзбекистонда тўқимачилик индустриал зоналари инфратузилмасига 200 миллиард сўм йўналтирилиши ҳақида хабар қилинганди.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 280
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 102
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 304
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 410
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 244
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1105