Сирдарёда портлаган уй, АҚШда ўтказилган «коинот гўзали» танлови, сув босган даладан ўтаётган поезд — 16 январь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Россиянинг Украинага ҳужуми чоғида ракета зарбаси оқибатида вайрон бўлган Днепр шаҳридаги уйлар олдида одамлар томонидан ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида ташлаб кетилган буюмлар.

Фавқулодда хизмат ходимлари Украинанинг Днепр шаҳрида Россиянинг ракета зарбаси оқибатида турар-жой биноси жиддий шикастланган жойдав бир одамларни эвакуация қилмоқда.

Сидарёдаги икки қаватли уйда содир бўлган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди.


Қутқарувчилар ва тинч аҳоли Непалнинг Похара шаҳрида ҳалокатга учраган йўловчи самолёти қолдиқлари атрофида тўпланишмоқда. Расмийлар Похара курорт шаҳрида янги очилган аэропортга қўнаётганда бортида 72 нафар минтақавий йўловчи самолёти дарага қулаши оқибатида 68 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

Германияда Лутзерат қишлоғидаги кўмир конининг кенгайтирилишига қарши ҳандақ ичига тушиб олган иқлим фаолларининг ташқарига чиқишини кутаётган қутқарувчилар.

Лутзерат кўмир кони кенгайтирилишига қарши чиқаётган намойишчилар.

Буюк Британиянинг Милнтроп ҳудудида велопойга вақтида лойга ботиб қолган спортчи.

Минтақавий поезд Германиянинг Франкфурт ҳудудида сув босган далалар орасидаги темир йўл кесишмасидан ўтиб кетмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қора денгиз ғалла ташаббуси доирасида дон ташувчи Палау байроғи остидаги МКК1 юк ташувчи кемаси.

Буюк Британиянинг Нортуберленд ҳудудидаги автомобиль йўллари.

Буюк Британиянинг Масселбург гимназияси олдидаги ўқитувчилар ва ўқувчилар иш ҳақи бўйича норозилик намойишида. Шотландия Таълим Институти (EIS) аъзолари деярли 40 йил давомида иш ҳақи бўйича биринчи миллий иш ташлашда иштирок этмоқдалар, ўқитувчиларнинг ҳаракати Шотландия бўйлаб кўплаб мактаблар ёпилишига сабаб бўлиши кутилмоқда.

Бугун президент раислигида ўтказилган йиғилишда бир қатор мутасаддилар, хусусан, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам лавозимидан озод қилинди.

Канаданинг Квебек шаҳридаги дарё бўйида сотилаётган музлатилган балиқлар.

Россиянинг Якутск шаҳридаги бозорда савдо қилаётган сотувчи. Ҳудудда ҳаво ҳарорати 51 даража совуқни ташкил этмоқда.

Самба мактаби хизматчилари 17-25 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Рио карнавали олдидан машқларнинг иккинчи кунида рақсга тушишмоқда.

АҚШнинг Луизиана штати Ню-Орлеан шаҳрида бўлиб ўтган 71-коинот гўзали танловининг сўнгги босқичида «Олам гўзали» унвонига сазовор бўлган америкалик иштирокчи.
