Ўзбекистонда касаначилик билан шуғулланувчи шахсларга иш билан банд бўлган тоифа мақоми берилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнат кодекси тасдиқланиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси билан алоҳида тоифадаги шахслар — касаначилар белгиланмоқда.

Ҳукуматнинг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • иш берувчи ва касаначи ўртасида тузилган меҳнат шартномаларига эга бўлган касаначиларни иш билан банд бўлган аҳоли тоифасига киритиш ва уларга электрон меҳнат дафтарчалари юритилишини таъминлаш;
  • бажарилаётган ишнинг хусусияти ва уни бажариш шарт-шароитлари ҳисобга олинган ҳолда касаначи билан муддатли меҳнат шартномалари билан бир қаторда ишларни бажариш, товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этиш;
  • иш берувчи ва касаначи ўртасида тузилган меҳнат, фуқаролик-ҳуқуқий ёки пудрат шартномалари Давлат солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида иш берувчи томонидан рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш.

Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 2023 йил 19 январга қадар давом этади. Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 30 апрелдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида ҳукуматнинг «Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Қарорга кўра, тадбиркорлар касаначиликни ташкил этганидан камида 3 ой ўтгандан сўнг субсидия олиш учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида:

  • талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади;
  • тадбиркорлик субъектига ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади;
  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва тадбиркорлик субъекти ўртасида ижтимоий контракт тузилади.
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди