10:53 | 17.01.23 366

Тошкент ҳайвонот боғи ташриф буюрувчилар учун яна очилди

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, қорлар эрий бошлагани сабаб Тошкент ҳайвонот боғи одатдагидек иш фаолиятига қайтди. Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш учун 2 та кириш йўли очиқ — янги ва бепул катта автотураргоҳ билан

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, қорлар эрий бошлагани сабаб Тошкент ҳайвонот боғи одатдагидек иш фаолиятига қайтди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи маъмурияти хабар берди.

Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

«Ўтган шу кунларда биз тиним билмай меҳнат қилиб, жона-жон ҳудудимизни синган дарахт шохларидан тозаладик. Эндиликда ҳамма ерлар тозаланиб, сизга ҳеч қандай хавф-хатар солмайди, биз эса ‘Меҳмонимиз бўлинг, азиз дўстлар’ дейишдан хурсандмиз.

Ва шуни ҳам таъкидлаб ўтишни истардикки, сизга қулайлик яратиш учун 2 та кириш йўли очиқ — янги ва бепул катта автотураргоҳ билан», дейилади хабарда.

Фото: Тошкент ҳайвонот боғи
Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

Аввалроқ Ўзбекистонга Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши натижасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27 даражагача совиб кетиши ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу совуқдан химояланиш бўйича, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати эса аномал совуққа тайёргарлик кўриш бўйича тавсиялар берди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент аэропортидан ҳайвонот боғига жўнатилган тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлгани, Сурхондарёда Қизил китобга киритилган 4 бош Бухоро буғуси ҳайвонот боғига топширилгани, Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафанинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилингани тўғрисида хабар берилганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 145
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 86
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 683
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 228
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 424
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 454