Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Bugun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, 12 январь куни шаҳарнинг «Маърифат» МФЙ, «Ветерок» боғдорчилик-узумчилик ширкати 47-дала ҳовлисида яшаган 70 ёшли А.Ш. ҳамда унинг 60 ёшли турмуш ўртоғи Х.Ш. уйини иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонасига олиб киргани натижасида кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида дала ҳовлида вафот этган.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 63 ёшли аёл ва унинг икки невараси ис газидан захарланиб вафот этгани, Фарғонада уч кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этгани, шунингдек, Бухорода бир оиланинг беш нафар аъзоси ис газидан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

ИИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Бунинг оқибатида 146 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган бўлса, яна 50 нафар шахс турли даражадаги тан-жароҳатлари олган.

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео