Тошкентда тиланчилик билан шуғулланувчи аёл ИИБ ходимига қўл кўтарди — видео

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Тошкент шаҳарида бир аёлнинг ИИБ ходимига қаршилик кўрсатгани, ўз навбатида ходим унга куч ишлатгани тасвирланган видеога муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 12 январь куни, тахминан, соат 18:00 ларда Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро 20 ёшли Ш.А. (она) Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчаси бўйлаб йўлнинг қатнов қисмида 2 нафар вояга етмаган фарзанди билан бирга тиланчилик билан шуғуллангани аниқланган.

Мазкур ҳудудда хизмат олиб борувчи ИИО ходими унга тиланчилик билан шуғулланмаслигини ва йўлнинг қатнов қисмини фарзандлари билан тарк этишини талаб қилганида, фуқаро Ш.А. ИИО ходими билан гап талашиб, унга қаршилик кўрсатган.

Аниқланишича Ш.А. доимий равишда 2 нафар вояга етмаган (кичиги 8 ойлик) фарзандларидан фойдаланиб, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит қилиб, тиланчилик билан шуғулланиб келган. Мазкур ҳуқуқбузарликлари учун ИИО ходимлари томонидан илгари 11 маротаба расмий огоҳлантирилган.

Келгусида мазкур тартиббузарлик такрорланадиган бўлса, фуқаро Ш.А.нинг оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўтарилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонда январь—февраль ойида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 131 нафар шахсга нисбатан 8 миллион сўмга яқин жарима жазоси белгилангани айтилганди. Андижон шаҳрида эса 2022 йилнинг 6 ойида тиланчилик билан шуғулланиб юргани учун жами 478 нафар шахс ҳудудий ИИБларга олиб борилиб, келгусида қонуний чора кўриш учун профилактика инспекторларига топширилган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда