«Тошкент иссиқлик маркази» ДУК МЧЖга айлантирилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти корхоналарининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент иссиқлик маркази» давлат унитар корхонасини масъулияти чекланган жамиятга айлантириш назарда тутилган. 2023 йил 1 февралга қадар жамият устав капиталидаги улуш баланс қийматда «Иссиқлик электр станциялари» АЖга унинг устав фондидаги давлат улушини ошириш ҳисобига берилади.

Ушбу МЧЖ «Тошкент иссиқлик маркази» давлат унитар корхонасининг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади. АЖ Тошкент шаҳрида аҳолига ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун ўз вақтида сифатли иссиқлик энергиясини узатиш вазифасини ҳал қилади.

Хабарда айтилишича, 2023 йил 1 мартга қадар қозонхоналарни ДХШ асосида, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда босқичма-босқич реконструкция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Иссиқлик марказлари 2023 йил 1 июндан бошлаб босқичма-босқич «Иссиқлик электр станциялари» АЖга берилади.

Тошкентнинг баъзи туманларида иситиш тизимида муаммолар юзага келаётгани, Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти корхоналарига бир кунда қанча маблағ тушиши маълум бўлгани, Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тўхтатилгани ҳақида хабар қилинганди.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023