Тошкент марказида ҳаракатланаётган автомобиллар сони қисқартирилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизимини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, 2025 йилда шаҳардаги чорраҳалар ва автомобиль йўлларидан ўтаётган транспорт воситалари ҳаракатини марказлашган тарзда самарали бошқариш ва тақсимлаш тизимини яратиш орқали кўча-йўл тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти ошириш, тирбандликлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда уларнинг сонини кескин камайтириш назарда тутилган.

Шунингдек, Тошкентда транспорт инфратузилмасини яхшилаш учун қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган:

  • автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштиришда жамоат транспорти ҳаракати устунлигини таъминлаш орқали жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш ва шаҳар марказида ҳаракатланаётган енгил автотранспорт воситаларининг сонини 20 фоизгача қисқартириш;
  • тартибга солинган йўл бўйи пулли автомобиль тўхташ жойлари тизимини ташкил этиш орқали пулли автомобиллар тўхташ жойлари сонини кўпайтириш ва бевосита шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланиш даражасини камайтириш;
  • чорраҳалар геометрик параметрларини ўзгартириш йўли билан автотранспорт воситаларининг ўтказувчанлигини 15 фоизга ошириш, автотранспорт воситаларидан атроф табиий муҳитга етказилаётган зарарлар миқдорини 35 фоизгача камайтириш;
  • йўл ўтказгичлар ва чорраҳаларни лойиҳалаш ва қуришда замонавий технологияларни татбиқ этиш орқали рақамлаштириш кўрсаткичини 90-95 фоизга кўтариш;
  • автотранспорт воситалари оғирлиги ва габарити назорати бўйича стационар шохобчалари тизимини яратиш орқали шаҳар автомобиль йўллари бўйлаб юк ташиш фаолиятини тартибга солиш.

Таъкидланишича, халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, шаҳар марказига келадиган транспорт оқимларини чеклаш, уларни айланма йўлларга йўналтириш натижасида йўллардаги транспорт ҳаракат тезлигининг кескин камайиб кетиши ва катта тирбандликлар ҳосил бўлишининг олди олиш мумкин бўлади.

Шунингдек пойтахтда янги йўл ўтказгичларни қуриш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:

  • Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг шаҳарга кирувчи йўллар билан кесишган жойларида қуриш;
  • йўл ўтказгичлардан кейинги жойлашган чорраҳаларда юкламаларни йўлларнинг ўтказувчанлик имкониятлари даражасининг 75 фоиздан ортиб кетмаслигини инобатга олиш;
  • Тошкент ҳалқа автомобил йўлида автотранспорт воситаларининг барқарор ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида шаҳарга кирувчи транспорт оқимларини ақлли светофорлар тизими орқали тартибга солиш билан ҳаракат тезлигини камайтириш, оқимни тинчлантириш;
  • шаҳарга кириб келадиган транспорт оқимини Тошкент ҳалқа автомобил йўли бўйлаб қулай ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган йўл ҳаракатини бошқарув ечимларини жорий этиш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати чекланганди. Шунингдек, Самарқандда Янги йил байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чеклангани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига 87 та автомобиль тўғри келиши маълум бўлганди ҳамда мамлакатда шахсий автомобилда ҳам болалар ва ҳомиладор аёллар борлигида тамаки чекиш тақиқланганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда