Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Тошкентда фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчисида овқатдан заҳарланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Санэпидхизмат матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қурилиш фирмасининг ишчилари тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.

Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг аҳволи қоникарли эканлиги қўшимча қилинди.

«Шу ўринда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати юртдошларимизга сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишингизни сўрайди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим массасасининг 20 нафардан ортиқ тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятидаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани юзасидан 6 кишига айблов эълон қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятидаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани юзасидан қўшимча маълумот берилгани, бош прокурор ҳолатни назоратга олгани ва заҳарланган уч нафар бола ўрта оғир аҳволда экани хабар қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда