14:11 | 19.01.23 199

Алишер Усмонов Германияда ўзига нисбатан айбловлар илгари сурилган мақолаларга раддия берилишига эришди

Германиянинг етакчи ОАВлари миллиардер Алишер Усмонов ҳақидаги мақолаларини яна бир бор таҳрирлашга мажбур бўлди. 2022 йилнинг сентябрь ойида Бавариядаги бир нечта уйда кенг кўламли тинтувлар ўтказилган эди. Немис матбуоти уларни Европа Иттифоқи санкциялари остида қолаётган Алишер Усмонов билан боғлаган

Германиянинг етакчи ОАВлари миллиардер Алишер Усмонов ҳақидаги мақолаларини яна бир бор таҳрирлашга мажбур бўлди, деб ёзади Berliner Zeitung.

Фото: Ижтимоий тармоқ

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг сентябрь ойида Бавариядаги бир нечта уйда кенг кўламли тинтувлар ўтказилган эди. Немис матбуоти уларни 2022 йил февралидан бери Европа Иттифоқи санкциялари остида қолаётган Алишер Усмонов билан боғлаган.

Хусусан, Германиянинг энг йирик DPA ахборот агентлиги ўз ҳисоботида тинтув қилинган «Тегернсее кўли бўйидаги уй»нинг эгаси Алишер Усмонов эканлигини таъкидлаган.

Маълум бўлишича, Усмонов Германияда «пул ювиш», солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва Европа Иттифоқи санкцияларини бузишда айбланмоқда. Бироқ Berliner Zeitung нашрининг ёзишича, немис расмийларининг бу даъволари бўйича жамоатчиликка ҳали ҳеч қандай далил тақдим этилмаган.

Тадбиркорнинг ўзи Германиядаги кўчмас мулк эгаси эмаслигини таъкидлаб, барча айбловларни дарҳол рад этган. У юқорида тилга олинган объектлардан ижара асосида фойдаланган.

Ўтган ҳафта Алишер Усмоновнинг юристлари DPA ва унинг мақоласини қайта чоп этган бошқа ОАВларни ўз мақолаларини тузатишга мажбур қилишга муваффақ бўлгани маълум бўлди.

DPA ва ундан кейин бир неча ўнлаб немис нашрлари ўзларининг сентябрь ойидаги материалларига ўзгартиришлар киритган. Усмонов ҳақидаги мақолалар олиб ташланганини Германиянинг энг йирик интернет-ресурсларидан бири бўлган web.de ва Funke медиа гуруҳига тегишли Westfalenpost газетаси ҳам хабар қилган.

Бироқ Усмоновнинг адвокатлари нафақат немис матбуотини енгишга муваффақ бўлган, маълумотларга кўра, улар Мюнхен прокуратурасини ўз веб-сайтидан Алишер Усмоновга нисбатан нотўғри айбловлар тарқатилган пресс-релизни олиб ташлашга ҳам эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни олиб ташлашни сўрагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Европа Иттифоқининг Алишер Усмонов ва сингилларига нисбатан санкциялари бекор қилиниши мумкинлиги айтилган. Европа суди Алишер Усмоновнинг даъвосини рад этганди.

Кейинроқ The Financial Times Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни сўраётгани ҳақида ёзганди. Манбага кўра, санкциялар тадбиркорнинг Ўзбекистонга инвестиция киритишига халақит қилмоқда. Шунингдек, ҳукумат тадбиркорга юридик ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинган.

Ўз навбатида Speigel нашри Ўзбекистон Алишер Усмонов иши тергови сабаб Германия элчисини ТИВга чақиртирганини маълум қилганди. Икки мамлакат дипломатлари ушбу масалада қатор кризис учрашувларни ўтказган. Сентябрь охирида Германиянинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Германия ТИВ Reuters агентлигининг бу борадаги сўровига жавоб бермаган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 400
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 248
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 945
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 455
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 410
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 459