Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дорилар ишлаб чиқарилади

Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида фармацевтика йўналиши бўйича иккита келишув битими имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълум қилди.

Қайд этилишича, Сингапурнинг «Мейнхардт Груп» компанияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган Лойиҳалаштириш ва инжиниринг маркази билан иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи, умумий қиймати 49 миллион долларга тенг фармацевтика корхонаси очилиши белгиланган.

Унга мувофиқ, Ўзбекистонда касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнида қўлланиладиган қуйидаги препаратлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

  • вакцина, анатоксин, пробиотик ва эубиотиклар;
  • иммуноглобулин ва иммун зардоблари, ген инженерлиги йўли билан олинган моноклонал антитаналар;
  • иммун коррекцияси, иммун танқислиги муолажаси ва профилактикасида қўлланиладиган иммуномодуляторлар (интерлейкин, интерферон, тимус гормонлари, миелопептидлар, ўсма некрози омили, ўсиш омиллари ва бошқалар).

Бундан ташқари, «СиПиДжи Интернейшнл» компанияси ҳамкорлигида очилаётган Ўзбекистон—Сингапур инвестиция корхонаси билан илдиз ҳужайралари асосида дори воситалари тайёрловчи биофармацевтика комплексини ташкил этишга қаратилган қиймати 100 миллион долларлик лойиҳани рўёбга чиқаришга келишилган.

«Маълумки, илдиз ҳужайралари ўз-ўзидан кўпайиш, митоз ёрдамида бўлиниш ва махсус ҳужайралар ҳосил қилиш, яъни турли аъзо ва тўқималарга айлана олиш хусусиятига эга. Замонавий тиббий амалиётда улардан онкологик, хусусан, лейкоз каби қатор касалликларни даволашда фойдаланилади. Илдиз ҳужайралари ёрдамида жароҳат ёки дегенератив хасталиклар натижасида ўзгаришга учраган тўқималарни тиклаш мумкин. Шу маънода, лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли онкологик касалликлар муолажаси, кўмик тўқималари трансплантологияси ҳамда марказий асаб тизими ҳужайраларини тиклашда қўлланиладиган биофармацевтик воситалар ишлаб чиқариш имконияти яратилади», — дейди Иноятов.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 январь куни Сингапурга самарали давлат ташрифи амалга оширди. Президент 16-18 январь кунлари Сингапурга давлат ташрифи билан бориши ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ давлат раҳбари энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилишини таъкидлаганди.

Ташриф давомида Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Сингапурнинг Indorama компанияси «Фарғонаазот» АЖнинг 99,02 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришган. Хорижий компания «Фарғонаазот» учун 140 миллион доллар тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрда ўзбекистонлик олимлар «Углерод наноструктураларини яратиш усули» ихтиросига патент олганди. Патент 2021-2023 йилларда амалга оширилаётган халқаро ўзбек-ҳинд «Кичик бўлмаган ҳужайрали ўпка саратонини даволаш учун углерод нанонайчалар» лойиҳасини амалга ошириш доирасида рўйхатга олинган. Ушбу ихтирога биринчи навбатда нанофармакология вазифалари учун мақсадли дори етказиб бериш мақсади қўйилган.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди