Қозоғистонлик депутат Путин сиёсатини қўллаб-қувватлагани учун партиядан чиқариб юборилди

Қозоғистоннинг «Ақ Жол» (Ёрқин йўл) партияси Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани учун партия раиси ўринбосари, парламент Мажилиси (қуйи палатаси) депутати Азамат Абилдаевни партиядан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда партия матбуот хизматига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Tengrinews

Қайд этилишича, Абилдаев ОАВга берган интервьюсида Россиянинг Украинада махсус ҳарбий операция ўтказиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлади, шунингдек, Украина режимини «нацист» деб атади.

Партия матбуот хизмати хабарига кўра, Абилдаевнинг сўзлари 19 январь куни «Ақ Жол» миллий кенгашининг ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, уларга «сиёсий баҳо» берилган.

«Абилдаевнинг сўзлари ‘Ақ Жол’ партияси позициясига зид, шунингдек, партиявий ва депутатлик этикасини бузади… ‘Ақ Жол’ партияси республикамиз ва бошқа дўст давлатларнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимо ҳурмат қилади ва қўллаб-қувватлайди», дейилади хабарда.

Шу муносабат билан йиғилишда Абилдаевни партиядан чиқариш, шунингдек, унинг депутатлик мандатини тўхтатиб туриш юзасидан Марказий сайлов комиссиясига хат юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Кремлдаги матбуот анжуманида Путин «Мақсадимиз — бу ҳарбий можаро ғилдирагини айлантириш эмас, аксинча, бу урушни тугатиш учун интиляпмиз ва бундан кейин ҳам ҳаракат қиламиз», деган эди. Сўнг ушбу жумлада президент «уруш» сўзини ишлатгани учун петербурглик депутат Бош прокуратурадан Путинга қарши жиноят иши очишни сўраганди.

Аввалроқ Путин контрразведкани хориж махсус хизматлари вакиллари фаолиятини «қаттиқ бостиришга» чақиргани, Зеленский Путин билан рингга чиқишга тайёрлигини маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Путин черковлар, вокзал ва мактаблар олдида митинглар ўтказишни тақиқлаган, Владимир Путин хорижликларга Россия армиясида хизмат қилишга рухсат берганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда