Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ ҳаво сақланиб туради
Республиканинг тоғли ҳудудларида ва Сурхондарёнинг айрим жойларида шанба куни қор ёғиши мумкин. Якшанба куни эса мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди
Ўзбекистонда 21-22 январь, дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқгача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондаё вилоятида 21 январда бир оз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат дам олиш кунлари кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат шанба куни кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, якшанба куни эса кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, шанба куни баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат шанба куни кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, якшанба куни эса кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистонда аномал совуқ чекинишни бошлаганидан буён ҳаво ҳарорати 7 дарачагача кўтарилди. Шунингдек, ҳафта охирларига келиб яна совуқ об-ҳаво кузатилишни бошлаганди.