Туркияда 2022 йилда 10 мингдан ортиқ археологик топилмалар аниқланди

Туркияда 2022 йилда 713 та археологик фаолият олиб борилган бўлиб, унда жами 10 минг 500 га яқин осори-атиқалар топилди.

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йилда мамлакат чегараларида жами 713 та археологик фаолият олиб борилган. Тадқиқотлар доирасида жами 249 та археологик қазишма ишлари олиб борилиб, улардан 160 таси Туркия илмий делегациялари, 32 таси хорижий илмий делегациялар ва 57 таси музейлар раҳбарлигида олиб борилди. Шунингдек, музейлар раҳбарлигида 187 та қутқарув қазишмалари, 10 та давлат инвестициялари ҳудудида қутқарув қазишмалари ва 89 та бурғулаш қазишмалари олиб борилди.

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, мамлакатда 7 та денгиз қазиш ҳаракати ва 3 та тадқиқот иши олиб борилди. Йил давомида мамлакат бўйлаб олиб борилган қазиш ишларидан ташқари, давом этаётган ер усти тадқиқотлари, геофизик георадар ва тозалаш ишлари билан мамлакатда жами археологик фаолиятлар сони 713 тага етди. Аниқ изланишлар натижасида 10 500 га яқин тарихий ашёлар музейларга олиб келинган.

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил ҳолатига кўра, энг кўп археологик тадқиқотлар ўтказилган вилоят 54 та фаолият билан Эгей ва Ўрта Ер денгизини боғлайдиган Муғла бўлди. Саккиз минг йиллик тарихга эга, юзлаб қадимий шаҳар ва харобалари билан эътибор қозонган Муғладан кейин 41 та археологик тадқиқот билан Измир жойлашган.

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати

Хабарда келтирилишича, 2023 йилда Туркиянинг тарихий бойликларини келажак авлодларга етказиш учун 750 га яқин археологик фаолият олиб борилиши кўзда тутилмоқда.

Фото: Туркия Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Истанбулда шаҳардаги энг катта кутубхона очилгани ва Истанбулдаги кўприклар Ўзбекистон байроғи ранглари билан буркангани ҳақида хабар берилганди.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023