Бугун оқшоми. Фаолиятини давом эттиришга қарор қилган депутат, ис газидан заҳарланган келин-куёв, Тошкентда пайдо бўлган «фаввора»

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистонда ОИТСга қарши курашга 120 млрд сўм ва 54 млн доллар йўналтирилади

Шавкат Мирзиёев 20 январь куни «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Фото: Bugun.uz

Қарор ОИВ инфекциясини профилактика қилиш, унга ташхис қўйиш ва даволаш сифатини янада ошириш, аҳоли орасида ОИВ инфекциясини аниқлаш бўйича текширувлар қамровини ошириш, беморларга сифатли тиббий ва руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни зарур дори воситалари билан тўлиқ таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжат билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун «95-95-95» стратегияси илгари сурилгани ва унинг доирасида ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билишлари, махсус даволаш курслари билан қамраб олиниши, 95 фоизининг қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушиши кераклиги маълумот учун қабул қилинган.

Мазкур стратегияга мувофиқ тадбирларни амалга ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023-2027 йилларда ташкилий тадбирлар учун 120 миллиард сўм ва 54 миллион доллар миқдоридаги маблағлар йўналтиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИВ инфекциясини юқтириб олган ҳамда ўз мақомини билган, махсус даволаш курслари билан қамраб олинган ва қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушган шахслар кўрсаткичи 95 фоизга етказилишини ва ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишига барҳам берилишини таъминлайди.

Вазирлик никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида Адлия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2023 йил якунига қадар эса бошқа ҳудудларда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали ФҲДЙ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорликни ташкил қилади.

2023 йил якунига қадар ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизимини яратсин ҳамда ушбу тизимни Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг электрон базалари билан интеграция қилиш орқали ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳар ярим йилда Дастурда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолатини танқидий муҳокама қилсин ҳамда ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тадбирлар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига нисбатан тегишли чораларни кўради.

Депутатликдан кетишини айтган Нуриддин Зайнитдинов фаолиятини охиргача олиб боришини маълум қилди

Декабрь ойида Расул Кушербаевдан сўнг депутатлик фаолиятини муддатидан аввал тугатишини айтган халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов депутатликдан кетмайдиган бўлди. У ўзининг Telegram каналида сайловчилар ва партия унинг бу қарорига қарши эканини ёзган. Зайнитдинов қўштирноқ ичидаги буюртмачиларнинг «заказ»лари туфайли энди фаолиятини охиригача олиб боришини ва «коррупционер муттаҳамларга қарши кураш янги босқичга чиқиши»ни маълум қилган.

Фото: Facebook / Нуриддин Зайнитдинов

Самарқандда келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 18 январь куни 28 кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Маълум бўлишича, тун ярмида газ ўчиб қолган ва қайта ёнгач хонага сизиб чиққанини ҳеч ким сезмаган. Оқибатда жуфтлик эрталаб ўлик ҳолда топилган.

Фото: Bugun.uz

Туман газ идораси эса «аза бошланмасдан хонадон эгаларини техника хавфсизлигига риоя қилмасликда айблаб, далолатнома тўлдириб кетган»

Марҳумларнинг яқинлари ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармасига ёки тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилмагани аниқланган.

Текшириш давомида Каттақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман оила ва хотин қизлар бўлими ҳамда «Самарқанд ҳудудгаз» корхонасига хизмат текширувлари тайинланган.

Тошкентда сув қувури ёрилиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ичимлик суви қувури ёрилиб кетгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ҳолат шаҳарнинг Миробод тумани Содиқ Азимов кўчасида юзага келган. Ҳудуддаги диаметри 300 миллиметр бўлган сув қувури ёрилиб кетиши натижасида йўл ўртасида «фаввора» ҳосил бўлган. Носозлик тезда бартараф этилган.

Тошкент вилоятида қонунбузилишларга йўл қўйган банк мансабдорлари жазоланди

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан тегишли давлат органларидан олинган маълумотлар асосида тижорат банкларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши аҳволи таҳлил қилинди.

Фото: Bugun.uz

Таҳлилга давомида бир қатор тижорат банкларининг Тошкент вилоятидаги 11 та ҳудудий филиалида 14000 дан зиёд ҳолатларда солиқ органлари томонидан маълум бир муддатга тадбиркорлик субъектларининг ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ҳаракати чеклаб қўйилгани маълум бўлди.

Шунингдек, белгиланган муддат тугагандан сўнг ҳам чеклов бекор қилинмагани ҳамда бу хақда тадбиркорлик субъектлари белгиланган тартибда хабардор қилинмагани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тижорат банкларининг барча мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 100 миллион сўмдан зиёд маъмурий жарима қўлланилган.

Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1 млрд долларлик газ сотгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2022 йилда қувур орқали Хитойга 1,07 миллиард долларлик газ сотгани маълум бўлди.

Фото: «ТАСС»

Маълумотларга кўра, Хитойга қувур орқали газ сотувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаб турибди: 12 ой давомида бу мамлакатдан Хитойга етказиб берилган газ қиймати 10,25 миллиард долларни (ўсиш 51 фоиз) ташкил этган.

Иккинчи ўринда Россия (3,98 миллиард доллар, ўсиш 263 фоиз), учинчи ўринда Мьянма (1,43 миллиард доллар, ўсиш 1,3 фоиз), тўртинчи ўринда Қозоғистон (1,08 миллиард доллар, камайиш 4 фоиз) ва бешинчи ўринда Ўзбекистон (1,07 миллиард доллар, ўсиш 33,9 фоиз) қайд этилган.

Расмий маълумотларда келтирилишича, Россиядан Хитойга 2021 йилда қувур орқали газ етказиб бериш 2,54 баробарга ошиб, 7,53 миллион тоннани ташкил этган. Хитой томонидан 12 ой давомида газ учун 1,51 миллиард доллар тўланган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео