Депутатликдан кетишини айтган Нуриддин Зайнитдинов фаолиятини охиргача олиб боришини маълум қилди

Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов депутатлик ваколатини охиригача олиб боришини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги саҳифасига ёзиб қолдирган.

Фото: Facebook / Нуриддин Зайнитдинов

2022 йилнинг декабрь охирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев кетидан Нуриддин Зайнитдинов ҳам депутатлик фаолиятини якунлашини маълум қилганди. «Бу қарор вақт масаласи эди… Яхши-ёмон гапларга рози бўлинглар. Менинг фаолиятимни қўллаб-қувватлаб келган халқимизга ҳурматим чексиз. Агар ишончингизни оқлай олмаган бўлсам, минг бор узр сўрайман. Бундай қарор қабул қилганимдан афсусдаман, бу осон бўлмади», — деб ёзганди депутат ўшанда.

Депутат 21 январь куни ўз каналида қолдирган хабарида ҳали депутатликни расмий равишда воз кечмаганини маълум қилган.

«Ҳурматли ‘буюртмачи’лар ҳали депутатликдан расмий равишда воз кечганим йўқ. Сабаби сайловчилар ва партия бунга қарши. Сизларнинг хурмача ‘заказ’ларинг сабабли энди, депутатлигимини охиригача олиб бораман. Коррупционер, муттаҳамларга қарши кураш янги босқичга чиқади», — дейди Зайнитдинов.

Декабрь охирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини маълум қилганди. «Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар. Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин», — деган депутат. Кейинроқ Кушербаев бу сафарги бюджет муҳокамаларида иштирок этмаганини, катта ҳажмдаги лойиҳани ўқишга етарлича вақт берилмаганини таъкидлади.

26 декабрь куни Марказий Сайлов комиссияси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни муддатдан олдин ваколатларини тугатиш масаласини кўриб чиққан. У ўз аризасида нима учун депутатлик мандатини тугатмоқчилиги сабабини кўрсатмаган. Видеоселектр тарзида ўтказилган йиғилишда комиссия аъзолар бир овоздан унинг мандатини тугатишни қўллади. Қаршилар бўлмаган.

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео