Иқлимшунос: «Тошкентда ош тарқатилганини ҳалигача ҳазм қилолмайман»

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Bugun.uz’га берган интервьюсида иқлим ўзгариши сабаблари ва бундай вазиятда керакли чораларнинг йўқлиги ҳақида гапирди.

Кадр: YouTube

Абдулаҳатов суҳбат давомида аномал совуқда аҳолига нима сабабдан ош тарқатилганини тушунмаслигини таъкидлаган.

«Тўғриси, мен ош тарқатилишини ҳазм қила олмаганман. Унинг ўрнига палаткалар қилиниши керак эди, мана, исиб кетгандан кейин қилинди. Чунки бу ёзилган, қўшни Қирғизистон, Тожикистон қиляпти, Қозоғистонда ҳатто фавқулодда вазиятлар расман эълон қилиняпти. Об-ҳаво туфайли қайсидир туманларда электр ёки иссиқ сув таъминоти ўчяпти, булар эса фавқулодда ҳолатлар режимига ўтмоқда», — дейди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, Президентнинг топшириғидан кейин Қуролли Кучлар томонидан ўрнатилган палаткалар доимий туриши керак. Тошкент шаҳрида суткалаб электрсиз қолиб кетган фуқаролар фарзандлари билан палаткаларга бориши керак. У ерлар кўмир билан иситилади, иссиқ чойи, овқати бор, қўноқ вазифасини бажаради.

«Битта палатканинг ўзи 30 нафар одамни жамласа, иккинчисига яна 30 киши кетади. Нима учун бу олдинроқ қилинмади? Мана шунақа совуқлар, иссиқлар, чанг бўронлари ва бошқа об-ҳаво ҳодисаларига тайёрланиш даражасидан келиб чиқиб, ҳукуматнинг иқлимшуносларга ишониш-ишонмаслигига баҳо берса бўлади… Ҳукумат меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиши керак, чунки қанақадир қарашлар билан иқлим ўзгариши коллапсларига кириб бориш керак эмас, аниқ стандартлар, тартиб бўлиши лозим», — дея таъкидлайди Абдулаҳатов.

Шу билан бирга, мутахассис Ўзбекистонда сел-сув тошқинлари бўйича меъёрий ҳужжатлар 2022 йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланганини эслатиб ўтган. Ушбу ҳужжатларга кўра, «Ўзгидромет» тупроқ, қор кўчки хавфини бериб, маълумотлар ҳокимликларга чиқарилади, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса авто йўл, темир йўл, ҳаво йўллари бўладими ҳар бир тармоқ бўйича ҳаммасини мувофиқлаштиради. Сел-сув тошқинлари талафотсиз ўтиб кетиши учун штаблар тузилади, ҳаракатлар қилинади, ҳаммаси ёзиб қўйилган. Ана шу ёзувлар бўйича ҳаракат қилинса, тамом, ҳеч қанақа ортиқча муаммо бўлмайди.

«Аномал совуқ, аномал иссиқ, тўсатдан қор ёғиб юбориши, кучли шамол бўлиши борасида аниқ тартиб йўқ. Чанг-бўрон вақтида одамлар нима қилишини билмай қолди-ку, агар у яна такрорланса, худди шунақа нима қилишни билмаймиз. Шунинг учун ҳукуматнинг меъёрий қарорлари бўлиши керак», — дея қайд этади Эркин Абдулаҳатов.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда кузатилган аномал совуқ об-ҳаво шароитида 12–16 январь кунлари аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатилди. 17 январдан эса ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолияти йўлга қўйилди. «Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Шунингдек, уларнинг вақтни мазмунли ўтказишлари учун китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган», дейилганди хабарда.

Аввалроқ қиш мавсумига тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилганди. Шунингдек, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилган.

Президент ҳокимнинг лавозимдан олинишини «оёғидан ердан узилгани» билан изоҳлаган. «Шу боис вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаевни ишдан олдим. Кечаси штабда ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон ‘сводка’ билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим», — деган Президент.

Президент Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортишни топширган. Кейинроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлганида тўхтатилгани маълум бўлганди.

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

Муҳим хабарлар

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023