Тошкентда сув қувури ёрилиб кетди — видео
Тошкент шаҳри Миробод туманида ичимлик суви қувури ёрилиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Туманнинг Содиқ Азимов кўчасида жойлашган Korzinka супермаркети қаршисида диаметри 300 миллиметр бўлган ичимлик суви қувурида юз берган авариявий ҳолати бартараф этилган ҳамда сув таъминоти қайта тикланган.
Мавзуга доир: «Тошкентдаги авариявий ҳолатларни бартараф этиш учун республика бўйлаб қўшимча кучлар сафарбар этилди» — ҲЭТ
Декабрь бошидан Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилган. Об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли шаҳрнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда — коммунал хизматлар мавжуд газ заҳирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаяпти.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энергия таъминотдаги узилишлар юзасидан изоҳ берганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароити жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишни тақозо этмоқда.