Тошкентнинг икки туманида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли электр таъминотига болган юқори талаб ҳамда юкламанинг ортиши натижасида жойлардаги турли қувватдаги электр қурилмалари ва кабель тармоқларининг шикастланиши натижасида айрим ҳудудларда фавқулотда авария ҳолатида носозликлар юзага келмоқда. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали маълум қилди.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясининг етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида авариядан юзага келган носозликларни таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, Тошкент шаҳрининг айрим аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Хусусан:

  • Олмазор туманининг «Иброҳим ота» МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида;
  • Чилонзор туманининг «1-Чарх Камолон» МФЙ ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилган.

Таъкидланишича, айни вақтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали тасарруфидаги Чилонзор ҳамда Олмазор ТEТКнинг тезкор чиқиш бригадалари томонидан мазкур носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

«Мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлганлигидан норози бўлган бир гуруҳ фуқаролар электр таъминоти корхонасига бориб, жанжал кўтаргани, бир нафар аёл киши корхона ходимига пичоқ билан таҳдид қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Чирчиқда аҳоли «свет» йўқлиги туфайли йўлни ёпиб қўйган эди. Шу куни кечга бориб маҳаллага шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов бошчилигидаги бригада етиб борган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинган видеода Даврон Хидоятов аҳолидан кечирим сўраб, аномал совуқ боис электр энергияси истеъмоли ортиб кетгани ва кўплаб жойларда авариялар юз бераётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, қиш мавсумига тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилганди. Шунингдек, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдураҳмонов лавозимидан озод этилган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео