Миллиардерлар 2 млрд инсонни қашшоқликдан олиб чиқиши мумкин
Миллиардерларга йиллик 5 фоиз солиқ солиш 2 миллиард аҳолини қашшоқликдан олиб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Тенгсизликка қарши кураш халқаро ташкилотининг «Oxfam» нашри хабар берди.
Мутахассисларнинг фикрича, бойларга 5 фоизгача солиқ солиш инсониятга йилига 1,7 триллион доллар фойда олиб келиши мумкин ҳамда бунинг натижасида 2 миллиард одамни қашшоқликдан чиқариш мумкин.
Тенгсизликка қарши кураш халқаро ташкилоти мутахассислари миллиардерлардан очликка барҳам бериш, иқлим таъсиридан вайрон бўлган камбағал мамлакатларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, паст ва ўртача даромадли мамлакатларда яшовчи барча одамлар учун умумий саломатлик ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш бўйича 10 йиллик режани тақдим этишларини сўраган.
Маълумотларга кўра, ер юзидаги аҳолининг 1 фоизи пандемия давридан буён яратилган 42 тириллион долларлик бойликнинг 26 тириллион долларига эгалик қилди. Бу қолган ер юзидаги 99 фоиз инсоннинг бойлигидан 10 триллион долларга кўпдир. Миллиардерларнинг бойлиги кунига ўртача 2,7 миллиард долларга ошган.
Маълумот учун, инфляция маошдан ошиб кетган мамлакатларда камида 1,7 миллиард ишчи истиқомат қилади ва 820 миллиондан ортиқ одам, яъни дунёдаги ҳар ўнинчи киши очликдан азоб чекади. Аёллар ва қизлар кўпинча энг кам ва охирги овқатни истеъмол қиладилар, бу эса дунёнинг оч аҳолисининг тахминан 60 фоизини ташкил қилади.
Аввалроқ очарчилик хавфи юқори бўлган давлатларга ғалла бепул етказиб берилиши ва глобал очарчилик 100 миллионга яқин одамни қамраб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилгпнди.
Бундан ташқари, Forbes дунё миллиардерлари рўйхатини эълон қилгани ҳамда дунё миллиардерлари экологияга кўпроқ зарар етказиши маълум бўлганди.