Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда қазиб олинган табиий газ ҳажми 2021 йилга нисбатан камайган.
Қайд этилишича, мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми 2022 йилда 51,6 миллиард куб метрни ташкил этди. Бу 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 миллиард куб метрга камдир. Шунингдек, газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам 1,32 миллион тоннадан 1,28 миллион тоннагача камайди. Нефть қазиб олиш эса 2021 йилга нисбатан 13,8 минг тоннга ошиб, 787 минг тоннани ташкил қилган бўлса, кўмир қазиб олиш 2021 йилга нисбатан қазиб олиш ҳажми қарийб 300 тоннага ошиб, 5,3 миллион тоннани ташкил этди.
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги саноат корхоналари томонидан автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан 2022 йилда ошиши кузатилган. Шу билан бирга, дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 2022 йилда ўтган йилга нисбатан ошганини кузатиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ Сардор Умурзақов Туркманистон президенти билан учрашиб, газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани, Энергетика вазирлиги Ўзбекистонга Туркманистондан газ импорти тўлиқ тўхтатилганини ҳақида хабар бергани, Ўзбекистонда АИ 80 бензин нархлари 5 500 сўмга тушиши мумкинлиги, Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1 млрд долларлик газ сотгани маълум бўлгани, Президент қарори билан АИ 80 бензини акциз солиғидан озод қилингани ҳамда Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўн ойи давомида қанча бензин ишлаб чиқарилгани маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.