Ҳиндистон суди «Ердаги барча муаммолар» сабаби бўйича ҳукм чиқарди
Ҳиндистоннинг Гужорат штати суди сигирларни ноқонуний ташиш билан шуғулланган гумонланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди. Судьянинг маълум қилишича, дунёдаги барча муаммолар сигирларни сўйишга барҳам берилсагина тўхтайди
Ҳиндистоннинг Гужорат штати суди сигирларни ноқонуний ташиш билан шуғулланган гумоналнувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди, деб хабар беради Bar and Bench. Ҳукмни эълон қилган судья Самир Винодчандра Вьяснинг маълум қилишича, дунёдаги барча муаммолар сигирларни сўйишга барҳам берилсагина тўхтайди.

«Ерда сигирларнинг бир томчи қони ҳам тўкилмаган кун барча муаммолар ҳал бўлади ва фаровонлик ҳукм суришни бошлайди», — дейилади суд қарорида. Шунингдек, унда кўрсатилишича, сигир нафақат ҳайвон, балки «она» ҳам ҳисобланади.
Сигирларни ноқонуний ташиш ва сўйиш «оғриқ ва қайғу масаласидир», дея давом этган судья «сигир гўнгидан қурилган уйлар атом нурланишига бардошли» эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, сигирлар сийдиги давоси йўқ кўплаб касалликларга шифо ҳисобланади, «агарда сигирлар бахтсиз бўлса, бизнинг бойлигимиз ва мулкларимиз йўқолиб қолади. Вьяснинг қайд этишича, сигирлар популяцияси кескин қисқариб кетган ва ҳали шундай вақтлар келадики, сигирлар фақат чизишга қолади.
«Бугунги кунда мавжуд муаммолар жаҳлдорлик ва қизғин темпераментнинг тарқалиши билан боғлиқ. Унинг ортиб кетишига ягона сабаб — сигирларнинг сўйилиши. Бу бутунлай тақиқланмас экан, саттвик иқлим ўзгариши ўз таъсирини кўрсата олмайди», — дейилади суд ҳукмида.
Суд 2020 йил августда 16 та сигирни бузуқолари билан ётиш, сув ичиш ёки озиқланиши учун имконият яратилмаган юк машинасида ноқонуний ташиган Муҳаммад Аминнинг ишини кўриб чиққан. Эркак Гужорат штатининг 2017 йилдаги ҳайвонларни сақлаб қолиш тўғрисидаги, 1960 йилги ҳайвонлар билан ёмон муносабатда бўлишнинг олдини олиш тўғрисидаги қонунлари, шунингдек, 1975 йилги ҳайвонларни ташишни назорат қилиш буйруғига ва бошқа қатор қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январда Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатидаги «Далупура» қишлоғи аҳолиси совуқдан қотиб ўлган маймун шарафига тантанали дафн маросими ва 1,5 минг кишилик мотам юришини уюштирганди. Совуқдан ўлган маймун тез-тез бу қишлоққа келиб турган, аҳоли эса унга қараган. Вақт ўтиши билан одамлар маймунга боғланиб қолган, бундан ташқари, минтақада мазкур ҳайвонлар жуда ҳурматли ҳисобланади. Маҳаллий аҳоли одамларга боғланган маймунни муқаддас ҳайвон деб билган, улар маймун ҳинд худоси Ҳануманни эслатишини айтган.