Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органлари ва ҳокимлар айрим ваколатлардан маҳрум этилмоқда

Президент «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Киритилган ўзгартишлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳокимлар, божхона органлари, Молия ва иқтисодиёт вазирлигининг ваколатларига, шунингдек, МЧЖлар фаолиятини текширишга қўйиладиган талабларга тааллуқлидир.

Маҳаллий даражадаги давлат ҳокимияти органларининг қуйидаги ваколатлари бундан мустасно:

  • тиббий ёрдам сифатининг клиник-статистик стандартларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • ёдланган туз ва ёдланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги, уларни сақлаш шароитлари устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Ҳокимлар уй-жой мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан коммунал тўловларни ҳамда мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларини ундириш тўғрисидаги даъволар билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Шунингдек, активларининг баланс қиймати 100 минг БҲМдан (30 миллиард сўм) ортиқ бўлган МЧЖлар учун ҳар йили мажбурий ташқи аудит ўтказиш талаби бекор қилинган.

Бундан буён божхона органлари хорижий давлатларда рўйхатдан ўтган ва Ўзбекистон ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган автотранспорт воситалари эгалари томонидан мажбурий суғурта қилиш мажбурияти бажарилиши устидан назоратни амалга оширмайди. Мазкур ваколат фақат ЙҲХХда сақланиб қолади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Молия ва иқтисодиёт вазирлигининг аудиторлик фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича ваколатларининг бир қисми нодавлат нотижорат ташкилотлари — аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларига ўтказилади. Шунингдек, аудиторлар бирлашмасига қуйидаги ваколатлар тақдим этилмоқда:

  • аудиторлар малакасини ошириш курсларининг намунавий дастурини тасдиқлаш;
  • малака имтиҳонини ўтказиш тартибини белгилаш (Молия ва иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда);
  • номзодни малака имтиҳонини топширишга қабул қилиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • сертификатни рўйхатдан ўтказиш ва қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил октябрда Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Ҳужжат билан Ўзбекистонда ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео