Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш аризаси Швеция аризасисиз кўриб чиқилиши мумкин

Россиянинг Украинага босқинидан кейин Финляндия Швеция билан бирга НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Аммо Швеция аризасини ҳозирга қадар Туркия ва Венгрия маъқулламаган. Бу каби ҳолатда Финляндиянинг ташкилотга аъзолик аризаси алоҳида кўриб чиқилиши мумкин.

Стокгольмда норозилик намойишчиси Қуръонни ёқиб юборганидан кейин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Швециянинг аризасини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

«Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида шундай шармандалик қилганлар НАТОга аъзолик аризаларида биздан ҳеч қандай илтифот кутмаслиги керак. Агарда Швеция Туркияни, шунингдек, мусулмонларнинг диний ҳиссиётларини ҳурмат қилмаса, у ҳолда мамлакат НАТОга аъзоликда биздан ҳеч қанақа қўллаб-қвватлов олмайди», — деган Эрдўғон.

Қуръони Каримни ёқиб юборган швед сиёсатчиси Рамус Паладун туфайли Швециянинг Туркия билан ўзаро муносабатлари кескин ёмонлашди. Хусусан, Швеция мудофаа вазири Пол Жонсоннинг Туркияга ташрифи ҳам бекор қилинди. Ташриф давомида вазир Туркия Швециянинг НАТОга аъзолик миссиясини қўллаб-қувватлашини ва шу каби бошқа музокараларни ўтказиши режалаштирилган эди. Ташриф бекор бўлгани туфайли Швециянинг НАТОга аъзолик миссияси ҳам сўроқ остида қолди.

Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаавистонинг сўзларига кўра, бу каби ҳолатда мамлакат аризаси НАТО томонидан Швециядан алоҳида кўриб чиқилиши мумкин.

Маълумот учун, Россия ва Финляндия ўртасидаги чегара 1271,8 километрни ташкил этади. Швециянинг эса Россия билан умумий чегараси йўқ.

Аввалроқ Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш жараёни бошланишига тўсқинлик қилганди. Бунгача Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон икки мамлакатнинг ҳарбий блокка қўшилишини қўллаб-қувватлай олмаслигини, чунки бу ҳолда ташкилот «террорчилар ўчоғига» айланишини айтган.

Туркия президенти Стокгольм ва Хельсинкидан Курдистон ишчилар партиясининг 33 нафар вакилини экстрадиция қилишни талаб қилгани, аммо рад жавобини олганини айтган. Туркия НАТОга ультиматум қўйган.

Россия НАТО қарама-қаршиликка қаратилганини бир неча бор қайд этган. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков альянснинг янада кенгайиши Европага катта хавфсизлик олиб келмаслигини, НАТО агрессив характерга эга эканини айтган. Финляндияга бу борада таҳдид қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео