Mobiuz абонентлари сони 7 миллиондан ошди

Mobiuz марказий офисида компаниянинг етти миллионинчи абонентини сертификат ва қимматбаҳо совға билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мобил алоқа абонентларини ҳисобга олиш қоидаларига кўра, Mobiuz’нинг етти миллионинчи абоненти сифатида Қорақалпоғистондан Гулшат Агаева рўйхатга олинди. У компанияга уланган куни мобил алоқа оператори ривожланиши тарихида янги саҳифа очганини хаёлига ҳам келтирмаганди.

«Дугоналаримнинг тавсияси билан Mobiuz’га уланишга қарор қилдим. Тахиатош туманидаги савдо шоҳобчаларининг бирига мурожаат қилиб, рақам ва тарифни танладим. Орадан маълум вақт ўтгач, менга Тошкентдан қўнғироқ қилиб, Mobiuz’нинг эсда қоларли абоненти бўлганимни айтишганда, ишонмадим. Фақат компаниянинг ҳудудий бўлими вакиллари билан суҳбатлашганимдан сўнг бу ҳақиқат эканига амин бўлдим», — деди Агаева.

Гулшат Агаева Қорақалпоғистондаги болалар таълим ташкилотининг бирида ишлайди. Тақдирлаш маросимига у ҳоласи билан келди.

Mobiuz бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова етти миллионинчи абонент ва унинг ҳоласини ушбу воқеа билан табриклади. Гулшат Агаевага тегишли сертификат ва компаниянинг махсус совғаси — энг сўнгги русумдаги Apple смартфони топширилди.

Етти миллионинчи абонентга эришиш Mobiuz учун муҳим воқеадир. Mobiuz тезкор ривожланаётган уяли алоқа оператори сифатида инновацион технологиялар, мослашувчан тарифлар, ҳамёнбоп хизматларни таклиф этмоқда. 2022 йилда компания ўз фаолиятида рекорд миқдордаги — 2600 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди, шу жумладан, 5G тармоғини тижорий фойдаланишга топширди.

Mobiuz 2014 йил 1 декабрдан буён фаолият юритиб келмоқда. Оператор 2015 йилнинг ноябрида илк миллионинчи абонентига эришган. 2020 йил охирида компаниянинг абонент базаси 3,9 миллион, 2021 йил охирида эса 5 миллион абонентни ташкил этганди.

Реклама

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин
Янгиликлар17:14 | 2.2.23
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Муҳим хабарлар

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023

«Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёноти ўрганилиши керак» — HRW

13:26 · 02.02.2023