17:46 | 24.01.23 350

Ўзбекистон ва Россия газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолади

«Газпром» компаниясининг хабар беришича, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалалари юзасидан музокаралар олиб борган

Ўзбекистон ҳамда Россиянинг «Газпром» компанияси газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан «йўл харитаси»ни имзолади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Газпром»

Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Газпром» компанияси директорлар кенгаши аъзоси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтган. Унда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалаларини кўриб чиқди.

Шунингдек, учрашувда Алексей Миллер ҳамда Жўрабек Мирзамаҳмудов газ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жўрабек Мирзамаҳмудов энергия таъминотдаги узилишлар юзасидан изоҳ берганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароити жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишни тақозо этмоқда. Шунингдек, Энергетика вазирлиги Ўзбекистонга Туркманистондан газ импорти тўлиқ тўхтатилганини маълум қилганди. Бироқ кейинчалик Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни қайта тиклаганди.

Бундан ташқари, Қозоғистон президенти Тўқаев Қозоғистон Россия ва Ўзбекистон билан газ иттифоқини кўриб чиқишга тайёрлиги, шунингдек, Россия президенти матбуот котиби Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 445
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 261
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 958
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 461
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 422
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 467