АҚШ Украинага 30 та танк юборишни муҳокама қилмоқда

АҚШ президенти Жо Байден администрацияси шу ҳафтада Украина қўшинлари учун M1 Abrams танкларидан «йирик партия» юборишни эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда Politico нашри ўзининг икки манбасига таяниб, хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Нашрнинг суҳбатдошларидан бирига кўра, расмий Вашингтон Киевга 30 га яқин танк юбориш ҳақида гап кетмоқда. Газетанинг учинчи манбасига кўра, техникалар «Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуслари» доирасида тақдим этилиши кутилмоқда. Унинг баённомаси билан Киев учун қуролланиш ва ускуналарни Пентагон захираларидан олиш эмас, балки АҚШ томонидан молиялаштиришни назарда тутади.

Politico’нинг қайд этишича, АҚШ қуролланишида бўлган танклардан муҳим алоқа ва бошқа ускуналарни олиб қолиш керак (афтидан, гап душман тараф қўлига тушиши керак бўлмаган юқори технологик технологиялар ҳақида кетмоқда; бу каби масала Киевга Grey Eagle MQ-1 дронларининг берилишига ҳам тўсқинлик қилганди — таҳр.).

Шу билан бирга, қатор давлатлар, жумладан, Ироқ, Миср, Кувайт, Австралия ва Марокаш захирасида Абрамс танкларидан бироз ортда қолувчи замонавий танклар мавжуд, Польшага эса бундай танкларни шартнома бўйича 2024 йилдан етказиб берилади. Эски версиядаги танкларнинг энг кўпи Миср армиясида — минг донадан ортиқ М1А1.

АҚШ Украина армиясига Абрамс танкларини Германия Leopard 2 танкларини етказиб беришда муаммога дуч келгани сабаб йўлга қўймоқда. Берлин мамлакатнинг тарихий ўтмиши сабаб бундай қуролланишни ёлғиз ўзи тақдим этишни истамаётганини билдирган. Spiegel’нинг ёзишича, Германия январь охирига келиб Украинага камида 14 та Leopard 2 танкларини юборишни кўриб чиқишни бошлаган. Ўрта муддатли истиқболда саноат захираларидан бошқа жанговар танклар фойдаланишга тайёрланиши мумкин.

Вашингтон Abrams’ни у ёнилғи кўп сарфлагани, шунингдек, улардан фойдаланиш юқори малакали ходимларни талаб этиши сабаб етказиб беришни истамаган. Оқ уй Abrams’ларни жўнатишини расман тасдиқламаган.

Декабрь ойининг ўзида Оқ уй томонидан Украинага 275 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ноябрь ойида Жо Байден Конгрессдан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 37,7 миллиард доллар сўраган. Ноябрь ойида шунингдек, 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ҳарбий ёрдам таркибидан Avenger ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Stinger ракеталари, шунингдек, Hawk мудофаа тизимлари учун ракеталар ўрин олган.

Октябрь ойида Жо Байден яна 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам эълон қилган бўлиб, ёрдамдан HIMARS учун ўқ дорилар, 23 минг артиллерия снаряди ўрин олганди. Сентябрь ойи охирида АҚШ Сенати Украина учун қўшимча 12,4 миллиард долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллаганди. Сентябрь ойида шунингдек, Украинага қўшимча 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакети тайёрланаётгани хабар қилинган. 2022 йилнинг Ноябрь ойига келиб, АҚШ Украинага жами 20 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам жўнатгани маълум бўлган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда