Зеленский ҳарбий хизматчиларнинг жавобгарлигини кучайтирувчи қонунни имзолади

Олий рада расмий сайти Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат Жиноят кодексига ҳарбий ҳолат ёки жанговар вазият шароитида ҳарбий хизматчилар жавобгарлигини оширувчи ўзгартиш киритишни маъқуллагани ҳақида хабар берди.

Киритилаётган ўзгартишларга кўра, қўмондонга бўйсунмаслик, буйруққа риоя қилмаслик, қўмондонга таҳдид ёки зўрлик кўрсатиш, ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш деб топилган ҳарбийларга нисбатан судлар жазони қисқартириш ёки шартли равишда тайинлаш ҳуқуқига эга бўлмайди. Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, масалан, ҳарбийлар томонидан алокогол ичимликлар истеъмол қилиниши учун жазо муддати оширилади.

Қонун лойиҳаси қабул қилинишидан олдин инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан қаттиқ танқидга олиниб, мазкур ўзгартишлар ҳарбийларнинг суд ҳимояси борасидаги фундаментал ҳуқуқларини чеклаши ҳақида айтилганди.

«Эндиликда судлар ҳарбий жиноятларга оид ишлар бўйича ҳукм чиқаришда унинг барча вазиятларини инобатга олмайди. Суд амалиёти бир овоздан бўлади — барча ҳарбийларга ҳақиқий ва катта муддат. Бу алкоголь таъсирида маст бўлиб, ўзбошимчалик билан хизмат жойини ташлаб кетганларга ҳам, соғлиғи туфайли хизматга кела олмайдигалар ҳам тааллуқли», — дейди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Виктория Олейник.

Аввалроқ АҚШ Украинага 30 та танк юборишни муҳокама қилаётгани хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023