Жо Байден Украинага Abrams танклари етказиб берилишини расман эълон қилди

АҚШ Украинага 31 та Abrams танкларини етказиб беради. Бу ҳақда мамлакат президенти Жо Байден расман маълум қилди. Байденнинг сўзларига кўра, ушбу танклар Украина Қуролли Кучларига «очиқ майдонда яхшироқ манёвр қилишига» ёрдам беради. АҚШ президенти, шунингдек, Германияга Киев учун Leopard танкларини беришга қарор қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг таъкидлашича, бу яна бир бор Украина иттифоқчиларининг бирдамлигини ҳамда Россиянинг уларни бўлиб юборишга бўлган уриниши фойдасиз эканини кўрсатган.

Оқ уй вакиллари кейинроқ танклар бир неча ойдан кейин етказиб берилишини маълум қилган. Politico’нинг қайд этишича, АҚШ қуролланишида бўлган танклардан муҳим алоқа ва бошқа ускуналарни олиб қолиш керак (афтидан, гап душман тараф қўлига тушиши керак бўлмаган юқори технологик технологиялар ҳақида кетмоқда; бу каби масала Киевга Grey Eagle MQ-1 дронларининг берилишига ҳам тўсқинлик қилганди — таҳр.).

Украина ғарб давлатларидан анчадан бери танклар етказиб беришни сўрамоқда. Иттифоқчилар бу можаро эскалациясига олиб келиши мумкинлиги сабаб етказиб беришларни кечиктириб келаётганди.

Германия Leopard танкларини етказиб беришни 25 январдан олдин эълон қилганди. Бунга қадар Берлин ушбу қарорни суриб келаётган ва шу сабаб бошқа ғарб давлатлари танқидига учраган эди.

Декабрь ойининг ўзида Оқ уй томонидан Украинага 275 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ноябрь ойида Жо Байден Конгрессдан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 37,7 миллиард доллар сўраган. Ноябрь ойида шунингдек, 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ҳарбий ёрдам таркибидан Avenger ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Stinger ракеталари, шунингдек, Hawk мудофаа тизимлари учун ракеталар ўрин олган.

Октябрь ойида Жо Байден яна 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам эълон қилган бўлиб, ёрдамдан HIMARS учун ўқ дорилар, 23 минг артиллерия снаряди ўрин олганди. Сентябрь ойи охирида АҚШ Сенати Украина учун қўшимча 12,4 миллиард долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллаганди. Сентябрь ойида шунингдек, Украинага қўшимча 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакети тайёрланаётгани хабар қилинган. 2022 йилнинг Ноябрь ойига келиб, АҚШ Украинага жами 20 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам жўнатгани маълум бўлган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео