Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши

Хайрли кеч, ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистонда ўзи нима гап?

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан биргаликда 26 январь куни давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди. «Манас» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни тараннум этувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилди.

Сурхондарёда бир кунда 13 та туманида ҳоким алмашди. Лавозимдан озод қилиш ва янги ҳокимлар тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилган мажлисларда вилоят ҳокими в.б. Улуғбек Косимов ва Президент Администрацияси вакиллари иштирок этган. Маълум қилинишича, 11 та туманда республика даражасидаги ташкилот ва Тошкентда фаолият юритган ходимлар ҳоким этиб тасдиқланган бўлса, 2 та туманда ҳокимлар ротация қилинган.

Бухорода вилоят прокуратураси 23 нафар бола «Ценепар» сиропини ичиб, вафот этгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган Bukhara News Telegram-канали маъмурларига қарши жиноят иши қўзғатдиБунга Telegram-канал маъмурлари эълон қилинган маълумотлар ҳаққонийлигини ўрганмасдан тарқатган видеомурожаати сабаб бўлган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухорода «Цинепар» сиропини ичган 23 бола вафот этгани тўғрисидаги хабарларни рад этиб чиққанди.

«Бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканини маълум қилди. Ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган», — дейилади вазирлик муносабатида.

Вилоят прокуратураси Telegram-канал маъмурларига нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатган.

Марказий банк бошқарувининг йиғилишида асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Мажлисда бу бўйича тегишли қарор қабул қилинган.

Пул билан боғлиқ бошқа хабарлар:

Солиқ қўмитаси Soliq mobile иловаси орқали 2022 йил учун 2 миллион нафарга яқин истеъмолчиларга берилган кешбэклар 773 млрд сўмга етганини маълум қилди.

«Белгиланган тартибга асосан истеъмолчиларга декабрь ойи учун 63,1 миллиард сўм кешбэк суммалари тасдиқланди, ҳисоботлар тақдим этилиши билан қолган кешбэклар тўловга тасдиқланади», — дейилади қўмита хабарида.

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 28-30 январь кунлари Ўзбекистон жанубий вилоятларида кундуз кунлари ҳарорат +12 даражагача кўтарилади. Шимол ва водий вилоятларида +5 даража, марказий ва Тошкент вилояти ҳудудларида +7 даражагача илиқ ҳароратлар кузатилади.

Фото: «Ўзгидромет»

«Келаётган беш кунликда республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Картада ҳам узоқ давом этган совуқ антитциклонлар сериясининг республикадан чекинаётганини кўриш мумкин», — деб ёзади иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

«Ўзбекистонда таълим дарсликлари ‘муаллифлар мафиясиʼ сабаб ривожланмаган» — Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов «Озодлик» радиосига мактаб дарсликлари билан боғлиқ интервью берди. Биз интервьюнинг қисқача мазмунини ёзиб, эълон қилдик.

Бошқа хабарлар:

  • Тошкентда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар марказларнинг иш вақтига қўйилган чекловлар олиб ташланди;
  • «Зомин» қўриқхонасида Туркистон силовсини ва бўрилар фотоқопқонларга тушиб қолди;
  • Наманганда тадбиркор салкам 200 минг доллардан ортиқ имтиёзли кредит пулини «еб қўйди»;
  • Самарқандда бошқа тадбиркор 416 миллион сўмлик имтиёзли кредит пулларини «ухлатди».

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ўрнатиладиган тиббий контейнерлар ҳақида айтилган танқидий фикрларга муносабат билдирди.

«Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган кексалар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда оилавий шифокорга катта енгиллик беради. Фуқароларнинг эса оддий кўриклар учун ўз ҳудудидаги поликлиникага қатнашига зарурат қолдирмайди. Чунки улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилади», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмоновнинг қарорига кўра, пойтахтдаги 40 та маҳаллага ўрнатилган контейнерларда тиббиёт пунктлари ташкил этилиши белгиланганБунинг учун 900 миллион сўм маблағ ажратилади. Йил давомида шаҳар бўйлаб жами 170 та контейнер ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов кейинги куз—қишги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида маълумот берди: биринчидан, икки мақсадли кўмир қозонларини қуриш; иккинчидан, муқобил энергетика ривожлантиришни жадаллаштириш; учинчидан, корхоналар ва иссиқхоналарни кўмирда ишлашга ўтказиш; тўртинчидан, энергия тежовчи йўналишдаги ишларни яхшилаш. Ҳуллас, режалар ҳақида батафсилроқ бу ерда ўқишингиз мумкин.

Хўш, оламда нима гап?

Жо Байден Украинага Abrams танклари етказиб берилишини расман эълон қилди. АҚШ президенти, шунингдек, Германияга Киев учун Leopard танкларини беришга қарор қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Байденга кўра, ушбу танклар Украина Қуролли Кучларига «очиқ майдонда яхшироқ манёвр қилишига» ёрдам беради.

Украинага танклар етказиб беришга қарор қилган ғарб давлатлари Киевга реактив қирувчи самолётларни етказиб бериш имкониятини муҳокама қилиб, муросага кела олмаяпти, деб ҳарбий амалдор ва дипломатларга таяниб, Politico хабар бермоқда. Манбага кўра, Вашингтон Киевга «ҳозирда самолётларни юбориш имконсиз» эканини айтган.

The New York Times АҚШ ҳукумати яқин икки йил ичида артиллерия снарядлари ишлаб чиқаришни олти баробар (500 фоиз)га оширишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган.

Оламда яна нима гап?

  • Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда;
  • Украинадаги уруш Россияда ички низоларни келтириб чиқариши мумкин;
  • Зеленский ҳарбий хизматчиларнинг жавобгарлигини кучайтирувчи қонунни имзолади.

Юқоридаги хабарлардан ташқари, Kommers’да эълон қилинган Бразилия ва Аргентина ягона валютага ўтиши ва бу қарор икки мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилиши ҳақидаги катта мақолани ўқишни қатъий тавсия қиламиз.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023