Энегетика вазири Ўзбекистонда кейинги қишга тайёргарлик режаларини маълум қилди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 25 январь куни журналистлар билан учрашувда кейинг куз—қишги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида маълумот берди, деб ёзади «Gazeta.uz».

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда совуқ кунларда ва босим тушганида олис туманларга деярли газ етиб бормайди, шу сабабли уларни тўлиқ суюлтирилган газга ўтказиш ва электр ва иссиқлик энергиясини параллель ишлаб чиқариш учун икки мақсадли кўмир қозонларини (когенерация ускуналари) қуриш режалаштирилган. Вазирнинг таъкидлашича, бу шунингдек, марказий туманларда газ босимларининг камайиши билан боғлиқ оқибатларни юмшатади.

Мавзуга доир: Тошкентнинг тармоқдан узоқ жойлашган туманларига когенераторлар ўрнатилади

Иккинчидан, муқобил энергетика ривожлантиришни жадаллаштириш режалаштирилган, чунки қуёш электр станциялари об-ҳаво кескин совуб кетган вақтда ўз самарадорлигини кўрсатган ва қувватининг 98 фоизигача электр энергияси — 1,1 миллион киловатт/соатга яқин ишлаб чиқарган. Энергетика вазирининг сўзларига кўра, қуёш электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳалар тендерсиз танланиши мумкин, чунки савдо ва қуриш жараёнлари 5 йилгача вақт олади, тўғридан тўғри битим доирасида эса уни 1-2 йилгача қисқартирса бўлади. Шу билан бирга, давлат томонидан электр энергияси хариди нархлари охирги тендерлар даражасида бўлади. Лойиҳага қуввати 2 гигаваттга тенг муқобил энергетика объектларини қуриш, уни қисқа муддатда амалга оширишга қодир Хитой энергетика компаниялари жалб этилиши мумкин.

«Ушбу станциялар ўз қувватининг ярмида, яъни 1 гигаватт бўйича ишласада, тўлиқ қувватга чиқиб олмагунича, бу электр энергиясидан Кундуз куни фойдаланиш ва cомпрессор станциялар юкламасини камайтириш ва газни тўлашга имкон беради. Кечки вақтда эса газни юқори босимда узатса бўлади», — дейди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Учинчидан, газнинг 8-10 фоизини истеъмол қиладиган қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ва иссиқхоналарни кўмирда ишлашга ўтказиш режалаштирилган. Вазирнинг таъкидлашича, кўплаб иссиқхоналар ҳозирда газ босими тушиб кетиши ва совуқларга қарши кўмирда ишлайдиган қурилмалар билан жиҳозланган. Бунинг учун Қирғизистон ва Қозоғистондан жами 2 миллион тонна кўмир харид қилиш режалаштирилган.

Мавзуга доир: Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзоланган шартнома шартларини очиқлади

Тўртинчидан, энергия тежовчи йўналишдаги ишларни яхшилаш, газ, элеткр энергияси ва иссиқлик транспортировкасида йўқотишлар камайтирилади, давлат органлари биноалари электр ва иссиқлик билан таъминланиши учун улар муқобил энергия манбалари қурилмалари билан жиҳозланади.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов раислигида 23 январь куни аномал совуқ ҳаво шароитида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселекторда Ўзбекистондаги 31 мингта уйларнинг фасад қисмини реновация асосида босқичма-босқич базальт қопламага ўтказиш ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда иссиқ сув ва электр билан таъминлаш вазифаси қўйилганди.

Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Газпром» ўртасида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича «йўл харитаси»нинг имзолангани ҳақида хабар берилганди, «Юксалиш» ҳаракати расмийларни имзоланган «йўл харитаси» мазмунини очиқлашга чақирганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023