Ғарб Украинага қирувчи самолётларни етказиб беришда ўзаро муросага кела олмаяпти

Ғарб давлатлари Украина расмийларининг ташаббуси билан Киевга реактив қирувчи самолётларни етказиб бериш имкониятини муҳокама қилишни бошлади. Бу ҳақда ҳарбий амалдор ва дипломатларга таяниб, Politico хабар бермоқда.

Манбага кўра, Вашингтон Киевга «ҳозирда самолётларни юбориш имконсиз» эканини айтган. Унинг айтишича, Украинани ғарб томонидан қўллаб-қувватланиши масаласида «қизил чизиқ» мавжуд бўлиб, ўтган йили у HIMARS залп ўт очиш ракета тизимларини етказиб беришга таъсир кўрсатган, бироқ эътиборга олинмаган эди. Бу каби вазият танкларни юбориш вазиятида ҳам кузатилган.

«Кейинги табиий қадам қирувчилар бўлади», — деган Шимолий Европа давлатларидан бирининг дипломати.

Қирувчиларни юбориш анча мунозарали вазият ҳисобланади. Шу билан бирга Европадаги расмийлар ва дипломатларнинг маълум қилишича, уларнинг ҳукуматлари эндиликда ушбу ғояни имконсиз деб ҳисобламайди, лекин эскалация қўрқуви юқорилигича қолмоқда. Нашр билан суҳбатлашган яна бир юқори мартабали шахсга кўра, қирувчи самолётларни топшириш «бугунги кунда ақл бовар қилиб бўлмас ишдир. Ушбу муҳокамани уч-тўрт ҳафтадан кейин ўтказишимиз мумкин эди», — деган у.

Нидерландия ташқи ишлар вазири Вопке Хекстра январь ўрталарида мамлакат ҳукумати агарда Украина сўров юборса, F-16 қирувчиларини етказиб бериш масаласини кўриб чиқишини айтган. Ушбу баёнотдан олдин Словакия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Растислав Качер Совет «МиГ-29» самолётларини Киевга топширишга тайёрлигини айтган. Шу билан бирга, Германия канцлери Олаф Шольц ҳарбий самолётлар юборилишини рад этганди. «Украинага қирувчи самолётлар етказиб берилмайди», — деган у.

Украина мудофааси масаласи бўйича алоқа гуруҳининг навбатдаги йиғилиши февраль ойида Германиядаги Рамштайн базасида бўлиб ўтади. Айрим расмийларнинг таъкидлашича, учрашув фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш режаларини ишлаб чиқишга бағишланади, унда Киев зудлик билан қирувчиларни талаб қилиши, бироқ бу бўйича келишувларни амалга оширмаслиги мумкин.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Украинага 31 та Abrams танкларини етказиб беришини эълон қилганди. Байденнинг сўзларига кўра, ушбу танклар Украина Қуролли Кучларига «очиқ майдонда яхшироқ манёвр қилишига» ёрдам беради. АҚШ президенти, шунингдек, Германияга Киев учун Leopard танкларини беришга қарор қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг таъкидлашича, бу яна бир бор Украина иттифоқчиларининг бирдамлигини ҳамда Россиянинг уларни бўлиб юборишга бўлган уриниши фойдасиз эканини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, декабрь охирларида АҚШ Украинага 1,85 млрд долларлик янги ёрдам пакетини расман эълон қилганди. Шунингдек, январь бошларида Донецкдаги «ПТУ»га берилган ракета зарбалари оқибатида камида 63 нафар россиялик ҳалок бўлганиАҚШ Украинага Стрйкер зирҳли транспортёрларини етказиб бериши маълум бўлган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023