Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда

Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков CNN телеканалининг Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этмоқчилиги тўғрисидаги хабарлари нотўғри эканини маълум қилди. «ТАСС» давлат ахборот агентлиги мухбирлари Дмитрий Песковдан CNN материали «ижтимоий тармоқлардаги аввалги миш-мишлар каби ишончсизми?», деб сўраган, Песков «Ҳа, шундай», деб жавоб берган.

CNN телеканали 24 январь куни Россия президенти Владимир Путин сафарбарликнинг янги тўлқинини ўтказиш ва армияга яна 200 минг кишини чақириш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилганди. Телеканалга бу ҳақда разведка маълумотлари билан таниш Америка ва Ғарб амалдорлари хабар берган. Манбаларнинг тахминича, сафарбарликнинг янги тўлқини «нисбатан тинч ўтади». Ғарб разведкасининг юқори мартабали амалдорига кўра, Путин бу борада якуний қарор қабул қилмаган, бунга унинг «жамоатчилик норозилиги ва салбий иқтисодий оқибатлардан хавотирда» экани сабаб қилиб кўрсатилган.

Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилган эди. Сергей Шойгу сафарбарликка асосан кимлар чақирилишига ойдинлик киритганди. Сафарбарлик эълон қилиниши фонида мамлакатни оммавий тарк этишлар ортиб кетган ва бунинг оқибатида қатор шаҳарларга авиарейслар учун чипталар тугаб қолганди.

Россия фонд бозори кескин қулаган. Россия чегараларида давлатдан чиқиб кетаётган фуқароларнинг узун тирбандликлари юзага келганди. Қисқа вақтда мамлакатни 260 минг эркак тарк этганди. Forbes эса Россияни сафарбарлик бошланганидан бери 600-700 минг киши тарк этгани ҳақида ёзганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023