Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан биргаликда 26 январь куни давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган «Манас» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди. Шунингдек, бу ерда давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни тараннум этувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Сўнгра Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жапаров ҳамроҳлигида «Ата-Бейит» миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Давлат раҳбари 1916 йилги фожиали воқеаларнинг қурбонлари хотирасига бағишланган «Уркун» ёдгорлиги пойига гул қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мажмуа 2000 йилда қирғиз давлатчилигининг энг муҳим босқичлари ҳақидаги тарихий хотирани тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилган. Қирғиз халқининг улуғ ёзувчиси Чингиз Айтматов таклифи билан ёдгорликка «Ата-Бейит» – «Оталар қабриi деган ном берилган.

Маълум қилинишича, давлат ташрифининг асосий тадбирлари эртага, 27 январь кунига мўлжалланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 26 январь куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга бориши ҳақида хабар берилганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023