UzAuto ва BYD Ўзбекистонда автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи қўшма корхонага асос солди

UzAuto ва BYD компаниялари ҳамкорликда 23 январдан расман Ўзбекистонда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи BYD Uzbekistan Factory МЧЖ Қўшма корхонасини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда UzAuto матбуот хизмати хабар бермоқда.

BYD Uzbekistan Factory Хитойнинг электромобил ишлаб чиқариш бўйича йирик компанияси ҳисобланган BYD компаниясиниг Хитойдан ташқаридаги илк ҳамкорлик лойиҳаси ҳисобланади.  Қўшма корхонанинг асосий йўналишлари Ўзбекистонга янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи BYD автомобилларини етказиб бериш, ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат бўлади. BYD автомобилларини Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш мақсадида ишлаб чиқаришга мўлжалланган тўлиқ цикл ишга туширилади.

BYD Uzbekistan Factory электромобиллардан ташқари, Ўзбекистон бозорига BYD бренди остидаги энг машҳурлардан ҳисобланган Plug-in (PHEV) гибрид электромобилларини ҳам олиб киришни режалаштирган. Бу турдаги автомобиллар бир марталик «заряд» ва «заправка» билан 1 000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиши мумкин.

Маълум қилинишича, яқин вақт ичида BYD электромобиллари ва гибрид автомашиналари расмий дилерлик сотув марказлари фаолиятини бошлайди. Ҳайдовчилар усталарни қидириб «прошивка» масаласида бошни қотирмаслиги мумкин, автомобиллар ўзбекистонликлар учун тўлиқ мослаштирилган. Шунингдек, ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишловчи овозли ёрдамчи, интерфейс ва дастурий таъминот Ўзбекистонда автоматик тарзда доимий янгиланиб турилади.

BYD Uzbekistan Factory компанияси Ўзбекистонда уч турдаги BYD моделларини тақдим этади:

BYD Chazor 05 DMi (гибрид). Фото: UzAuto
BYD Song Plus DMi (гибрид ва электромобил). Фото: UzAuto
BYD Han (электромобил). Фото: UzAuto

Бундан ташқари, UzAuto Тошкентда автомобиллар сотуви ҳамда сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар, сервис хизматларини тақдим этадиган дилерлик тизимини ва қувватлаш станцияларини фаолиятини йўлга қўйишини маълум қилган. Мижозлар ҳарид қилмоқчи бўлган электромобиллар «қўлдан» эмас, компаниянинг ўзидан бемалол сотиб олиши мумкин.

Маълумот учун, BYD — янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда дунёнинг йирик компанияси ҳисобланган Tesla’ни ҳам ортда қолдириб, ҳозирда етакчиликни қўлга киритган.

Реклама

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023