Петербургда икки ўзбекистонлик Тожикистон фуқароси калтаклаб, 630 минг рублини тортиб олди

Россияда Тожикистон фуқаросидан «паспортини қайтариб бериши»ни талаб қилган икки ўзбекистонлик уни калтаклаб, катта миқдордаги пулларини тортиб олди, деб хабар бермоқда «Фонтанка». Ўғриликда гумон қилинган шахсларнинг ҳибсга олиниши ҳақидаги хабарни Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси 20 январь куни маълум қилган. Жиноят иши 28 ёшли Тожикистон фуқаросининг аризасига кўра қўзғатилган.

Кадр: «Фонтанка»

 

Жабрланувчининг айтишича, Ўзбекистон фуқароси бўлган 20 ёшли таниши ой бошида унинг Горная кўчасидаги уйига ўзининг ва яна бир эркакнинг паспортини қайтариб бериш талаби билан келган, шунингдек, у уч нафар шериги билан бирга бўлган. Расман ишсиз ҳисобланган 28 ёшли жабрланувчи ҳаворанг Киа автомобилига ўтқазилиб, Петербургга олиб келинган ва «Ломоносов» метро станциясида қолдириб кетилган. Аризачининг айтишича, «сафар» давомида уни калтаклаб, 630 минг рублдан (9,1 минг доллар) ортиқ пулини тортиб олишган.

Жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот идораларида мазкур воқеадан икки ҳафта ўтиб мурожаат қилган. Гумоналнувчилар қўлга олинган. 17 январь куни 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси «Ладожская» метро бекатида ушланган. Бир кун ўтиб эса жиноят қидирув бўлими ходимлари 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳамда унинг ўзидан беш ёш кичик бўлган ҳамюртини ҳам қўлга олган. Улардан бирининг уйидан Киа Рио автомобили топилган. Ҳужумнинг тўртинчи иштирокчиси ҳозирда қидирувда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ноқонуний курьерлик ортидан қамалаётгани, Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушлангани, Тула вилояти Алексин шаҳрида ўзбекистонлик эркак танишининг қулоғини кесиб олгани тўғрисида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023