Сайфулло Соипов Нью-Йоркда теракт содир этганликда айбдор деб топилди

Суд ҳайъати 2017 йили Нью-Йоркда содир этилган терактда Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соиповни айбдор деб топди. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар берди. Қайд этилишича, суд ҳайъати бир неча кундан кейин айбдор ўлим жазосига ҳукм этилиши ёки умрининг қолган қисмини қамоқхонада ўтказиши бўйича ҳукм чиқариш учун қўшимча далилларни тинглайди. Нью-Йоркда ўлим жазоси бўйича ҳукм чиқарилиши учун суд ҳайъатининг барча 12 аъзоси уни маъқуллаши керак.

Фото: Reuters

Соипов 2017 йил 31-октабрь куни юк машинасида Манхеттенда Вест-Сайд велосипед йўлакчасида велосипедчилар ва пиёдалар устига бостириб борган. Ҳукумат маълумотларига кўра, шундан сўнг у мактаб автобусига бориб урилиб, сочма ов милтиғи ва пейнтбол милтиғини қўлида тутиб юк машинасидан тушган. Расмий шахсларга кўра, у Нью-Йорк полицияси офицери томонидан ўқ узиб ярадор қилинган ва ҳибсга олинган.

Жиноят ишига кўра, у терговчиларга ҳужумни қарийб бир йил давомида режалаштиргани ва ИШИД видеороликларидан илҳомланганини айтган. Соипов АҚШга Ўзбекистондан 2010 йилда келган ва ҳужумга қадар Нью-Жерсида яшаган. Расмийларга кўра, у рафиқаси ва уч нафар фарзанди билан яшаб, Uber ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Ички хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, у АҚШга грин-карта орқали келиб, кейинроқ қонуний равишда доимий резидентга айланган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023