Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди

«Газета.uz» Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Абдумавлон Қосимов ўз аризасига биноан муддатидан олдин истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берди. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутат Абдумавлон Қосимовнинг муддатидан олдин истеъфога чиқишини маъқуллаган, кенгашнинг 27 январь куни бўлиб ўтган 77-сессиясида қарор қабул қилинган. Депутатнинг ўзи истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган. Депутат кенгаш котибияти мудири лавозимида ҳамда ижтимоий тармоқлар ва кенгаш сайтини назорат қилиб борган.

Маълумот учун, Абдумавлон Қосимов 2020 йил январь ойида «Адолат» партиясидан 45-Қоратош округи депутати этиб сайланган, депутатлик ваколати 2025 йилнинг январигача амал қилиши керак эди. Абдумавлон Қосимов тадбиркор, у тўқимачилик ва мўйнали маҳсулотларни ювиш ва кимёвий тозалаш каби тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланган.

Абдумавлон Қосимов Шавкат Мирзиёев томонидан «қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани» сабаб ишдан олинган пойтахт ҳокими (ва депутатлар кенгаши раиси) Жаҳонгир Ортиқхўжаевга 17 январь куни кенгашнинг Telegram-каналида миннатдорчилик билдирилган пост жойлангани билан боғлиқ вазиятда «танилган». Кейинроқ эса ушбу хабар ўчириб ташланади ва кенгаш раиси ўринбосари Тошпўлат Матибоев ҳокимият вакиллик органи собиқ ҳокимга мурожаат эълон қилмагани ҳамда бу мурожаатни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган. Шундан сўнг, Telegram-каналдаги барча хабарлар ўчирилиб юборилган, Instagram ва Facebook’даги саҳифалар ҳам «йўқ қилинган».

Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шаҳар кенгаши депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Тегишли қарор 27 январь куни шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган. Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2020 йил январь ойида 48-сайлов округидан ЎзЛиДеП партиясидан дастлаб Кенгаш депутати, сўнгра беш йиллик муддатга сенатор этиб сайланган эди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 16 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда ҳокимнинг истеъфога чиқишини маълум қилган эди«Қиш мавсумига лозим тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳри ҳокими Ортиқхўжаевни кечаси штабда ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон ‘сводка’ билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун уни ишдан олдим», — деган давлат раҳбари. Шунингдек, Президент Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортишни топширган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023