Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди

Катталиги автобусдек келадиган 2023 BU астероид 27 январь куни соат 05:27 да Жанубий Американинг жанубий қисми устидан учиб ўтди, деб хабар беради NASA. Астероиднинг Ерга яқинлашиш траекторияси 3,6 минг километрни ташкил этган — бу кўплаб сунъий йўлдошлар орбитасидан ҳам яқин дегани.

Фото: Getty Images

Ушбу астероид ўтган дам олиш кунлари аниқланган эди — уни Қримда яшовчи ҳаваскор астроном Геннадий Борисов пайқаб қолган. Шундан кейин олим 2023 BU нинг ўлчами ва орбитасини ҳисоблаб чиққан.

«Агарда 2023 BU Ер билан тўғрисидан тўғри тўқнашиш йўналиши бўйича ҳаракатланганда ҳам у катта зарар келтирмас эди», — дейди олимлар.

Ўлчами 3,5—8,5 метр оралиғида бўлган осмон жисми атмосферанинг юқори қисмида ёниб кетган ва Ер аҳолиси бунга гувоҳ бўлган бўлади. Таққослаш учун, машҳур Челябинск метеоритини диаметри 20 метрни ташкил этган. Унинг ерга қулашидан ҳосил бўлган зарба тўлқини атрофидаги бинолар деразаларига шикаст етказган.

Аввалроқ Ерга 2022 йил 1 ноябрь куни Дубайдаги Бурж Халифа осмонўпар биноси катталигидаги астероид яқинлашганди. 2022 RM4 деб номланган космик объектнинг диаметри тахминан 740 метрга тенг эди. NASA мутахассислари уни катталиги ва сайёра ёнидан мунтазам парвозлари туфайли «потенциал хавфли астероид» деб таснифлаган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023