Ғарб давлатлари Украинага 321 та танк ваъда қилгани маълум қилинди

Украинанинг Франциядаги элчиси Вадим Омельченко BFM TV телеканалига берган интервьюсида кўплаб Ғарб даавлатлари Киевга 300 дан ортиқ танк беришга рози бўлганини маълум қилди.

«Бугун кўплаб давлатлар Украинага 321 та оғир танкни етказиб беришга рози эканини расман тасдиқлади. Етказиб бериш муддатига келадиган бўлсак, ҳар бир ҳолатда алоҳида. Айрим давлатлар техник хизмат кўрсатишни амалга ошириши керак, бошқалар логистика масаласини ҳал этмоқда, яна бир қисми бошқа моделлар келишини кутяпти», — дейди элчи.

Украина президенти Владимир Зеленский олдинроқ Sky News’га берган интервьюсида агарда АҚШ ваъда қилган Abrams танклари августда етиб келадиган бўлса, «бу жуда кечлигини» айтганди. Шунингдек Зеленский АҚШ ҳамда Европа давлатлари танклари айнан қачон етиб келиши билмаслигини таъкидлаганди.

Аввалроқ АҚШ Украинага 31 та Abrams танкларини етказиб бериши ҳақида Жо Байден расман маълум қилганди. Байденнинг сўзларига кўра, ушбу танклар Украина Қуролли Кучларига «очиқ майдонда яхшироқ манёвр қилишига» ёрдам беради. АҚШ президенти, шунингдек, Германияга Киев учун Leopard танкларини беришга қарор қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг таъкидлашича, бу яна бир бор Украина иттифоқчиларининг бирдамлигини ҳамда Россиянинг уларни бўлиб юборишга бўлган уриниши фойдасиз эканини кўрсатган.

Маълумот учун, декабрь ойининг ўзида Оқ уй томонидан Украинага 275 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ноябрь ойида Жо Байден Конгрессдан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 37,7 миллиард доллар сўраган. Ноябрь ойида шунингдек, 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинганди. Ҳарбий ёрдам таркибидан Avenger ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Stinger ракеталари, шунингдек, Hawk мудофаа тизимлари учун ракеталар ўрин олган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023