Норин дарёсининг емирилган қирғоғини таъмирлаш бошланди — фото
ФВВ Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев бошчилигида Норин дарёсининг емирилган қисми мустаҳкамланаётгани ҳақида хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда 26 январь куни Наманган вилоятининг Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғи емирилгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

ФВВ ходимлари ФВДТ хизматлари куч ва воситалари билан ҳамкорликда дамбани тиклаш ишларига киришган. Дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида 990 метр куб харсангтош ва 765 метр куб шағал олиб келинган. Ушбу ишларга 112 та махсус техника воситалари жалб этилган. Вазият назоратга олинган.


Эслатиб ўтамиз, декабрь ўртасида Шавкат Мирзиёев йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун Очилбой Раматовга ҳайфсан берганди. «Қишга тайёргарликни барбод қилди, шунча қилаётган ислоҳотларимизни обрўсизлантирди», — деган эди ўшанда Президент.