Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди

Табиий ресурслар вазирлиги Тошкент вилоятидаги «Оҳангарон» ва «Майдонтол» полигонларида ҳосил бўладиган газдан электр энергияси ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиши бошлангани ҳақида хабар берди. Мажмуанинг пойдеворини қўйиш маросимида Жанубий Кореянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Ю Чечул бошчилигидаги делегацияси, шунингдек, Ўзбекистон табиий ресурслар вазири ўринбосари Нарзулла Обламурадов, энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Аҳмаджонов ҳамда лойиҳани амалга оширувчи Sejin G&E компанияси раҳбари Ли Кюнг Ёнг иштирок этган.

Фото: Табиий ресурслар вазирлиги

Лойиҳа Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасидаги йирик маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқаридиган ягона станцияга айланади. Мажмуа ишга тушганидан сўнг камида 16 мегаватт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилади. Sejin G&E лойиҳага 55 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция маблағларини йўналтиради.

Аввалроқ табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ва Жанубий Корея атроф-муҳит вазири ўринбосари Ю Чечул бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Учрашув якунида Табиат ресурслари вазирлиги ва Жанубий Корея Атроф-муҳит вазирлиги ўртасида ўзаро англашув баёноти имзоланган.

Аввалроқ 2018 йилда Sejin G&E томонидан Тошкент вилоятидаги иккита полигонда умумий қуввати камида 16 МВт — 10 дона 1560 кВт ва 2 дона 500 кВт бўлган полигон газидан электр энергияси ишлаб чиқариш учун 12 та генератор ва ёрдамчи ускуналар ўрнатилиши маълум бўлганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023