Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёзни 1 апрелга қадар ички бозорларга киритиш чора-тадбирлари белгилангани ҳақида маълум қилди. Қайд этилишича, 23 январь куни ўтказилган мониторингларда сараланмаган пиёзнинг улгуржи нархлари ўртача 6 500 сўмни, деҳқон бозорларидаги арзонлаштирилган махсус расталарда 5000 сўмни, савдо марказлари ва супермаркетларда 7 700 сўмни ташкил этган. Пиёзнинг улгуржи нархи 1 январь кунига нисбатан 2 900 сўмга, махсус расталарда 2000 сўмга, савдо марказларида 3 550 сўмга ошган.

«Нархларнинг ошишига ҳаво ҳароратининг Ўзбекистон шароитида жуда кам кузатиладиган даражада кескин совуши оқибатида деҳқонлар ихтиёридаги пиёзнинг устки қисми музлаганлиги ҳамда айрим ёқилғи қуйиш шахобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилганлиги туфайли логистика нархларининг ошиши таъсир этган. Мазкур ҳолатлар эса маҳсулотни бозорга етказиш занжирида вақтинчалик узилишларга олиб келган», — дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда ҳукумат қарорига мувофиқ ҳудудларда ташкил этилган захираларда 51 минг тонна, аҳоли хонадонларида 200 минг тонна пиёз захираси мавжуд. Захирага жамғарилган маҳсулотларнинг барчаси туман ҳокимлиги ва департамент органлари билан биргаликда бозорларда ташкил этилган арзонлаштирилган махсус расталар ҳамда маҳаллалардаги кўчма савдо ярмаркалари орқали аҳолига манзилли равишда етказиб борилмоқда.

Ички истеъмол бозорини пиёзга бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш ҳамда нархларнинг ўсишини олдини олиш мақсадида 1 апрелга қадар қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёзнинг бозорларга киритиш чора-тадбирлари белгилаб олинган. Республикадаги айрим ҳудудларнинг эҳтиёжидан ортиқ миқдорда етиштирилган пиёзни бошқа ҳудудларга манзилли етказиш мақсадида бозорлардаги қўшимча эҳтиёж кундалик мониторинг қилиб борилмоқда.

Ўз навбатида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилганини маълум қилди.

«Бошқа мамлакатларнинг Қозоғистон пиёзига бўлган ажиотаж талаби Осиё ва жаҳондаги энг йирик пиёз етиштирувчилардан бири бўлмиш Покистондаги табиий офатлар билан боғлиқ. Бу мамлакатдаги сув тошқинлари жаҳон миқёсида, жумладан, республикамиз бозорида ҳам пиёз нархи ошишига олиб келди. Аномал совуқ туфайли Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам ушбу маҳсулот бой берилиши мазкур вазиятда қўшимча босим ўтказмоқда. Асосий пиёз етиштирувчилар ҳозирги кунда Қозоғистон пиёзини фаол равишда импорт қилмоқда», — дейилади Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотида.

Расмий маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистондан 199,5 минг тонна пиёз экспорт қилинган. Декабрь ойига келиб ташқи бозорларда талаб ошгани ҳисобига экспорт ҳажми ҳам ошган. Бунинг ортидан ички бозорда маҳсулот баҳоси 9,9 фоизга қимматлашган. Ички бозорда нархлар юқорилиги учун 2023 йилнинг 1 январидан 15 январигача умуман пиёз экспорт қилинмаган. Аксинча, EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бу даврда 3 минг тоннадан ортиқ пиёз импорт қилинган, уларнинг катта қисми Қозоғистондан.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023