«Ўзбекнефтгаз» Устюртда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича бажарилаётган ишлар ҳолатини ўрганмоқда

Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «ишчи гуруҳ» аъзолари табиий газ қазиб чиқаришга амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати.

«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати

2023 йилда белгиланган табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларига эришиш учун «Ўзбекнефтгаз» томонидан 744 та геологик-техник тадбирлар ишлаб чиқилди, уларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Устюрт бошқармасида ҳам геологик-техник тадбирлар доирасида жами 102 та иш амалга ошириш кўзда тутилган. Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан бошқармага ташрифнинг иккинчи кунида ушбу ишларнинг ижросининг ҳолати ҳамда жойларда меҳнат қилаётган ходимлар учун яратилган шароитлар ўрганилди.

«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати

«Арслон» конида ташкил этилган штабда қудуқларни бурғилаш ва капитал таъминлаш дастгоҳларида ишлаётган пудратчи ташкилотлар иш бошқарувчи муҳандис-техник ходимлари билан учрашув ўтказилди. Бошқарув раиси томонидан мақсадга эришиш йўлида ғов бўлаётган мавжуд муаммоли масалаларни бартараф этиш чоралари бўйича кўрсатмалар берилган. Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд 19 та бурғилаш дастгоҳлари билан қудуқларни бурғилаш режа-жадваллари кўриб чиқилди. Биринчи навбатда, газ қазиб чиқариш кўрсаткичлари юқори бўлган қудуқларни ишга туширишни тезлаштириш мақсадида бурғилаш режа-жадваллари қайта тасдиқланди.

«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати

Ташриф доирасида «Арслон» комплекси қувватини ошириш мақсадида, қурилаётган 3-технологик тармоқдаги ишлар назорат қилинди. Бу ерда масъулларга ушбу технологик тармоқни қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш бўйича зарур бўлган моддий техник ресурсларни харид қилиш ва етказиб бериш ишларини жадаллаштиришга доир топшириқлар берилди.

Қишнинг совуқ кунларида Комплексда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг иш ва яшаш шароитлари кўздан кечирилиб, зарур шарт-шароитларни яхшилаш бўйича масъулларга вазифалар берилди.

«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати

Табиий газ қазиб чиқаришни ошириш мақсадида «Қуйи Сургил» конига қарашли 24, 25, 26 сонли, «Шимолий Бердақ» конидаги 114, 117 сонли ишлатиш қудуқларида бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ерда бурғилаш ташкилотлари ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти билан биргаликда мавжуд муаммоли масалалар кўриб чиқилди ва ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Кунлик газ қазиб чиқариш кўрсаткичлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган «Шимолий Бердақ» конидаги 29, 69 сонли, «Ғарбий Қуйи Сургил» конидаги 1 сонли қудуқлардаги капитал таъмирлаш ишлари ва «Қуйи Сургил» кони 15 сонли, 16 сонли қудуқларда маҳсулдор қатламда чуқурлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар текширилди. Устюрт минтақасида углеводород заҳираларини ўстириш дастури доирасида «Бойлик» номли янги истиқболли майдонидаги 1  сонли ҳамда «Қуйи Сургил» конидаги 7 сонли қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари билан яқиндан танишилди. «Ғарбий Қуйи Сургил» конидаги 2 та қудуқда бурғилаш ишлари ҳамда ушбу кондан «Арслон» газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри 426 мм лик газ узатиш қувурининг қурилиш монтаж ишлари ҳам ўрганилди.

«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати

Пудратчи — «Нефтгазмонтаж» томонидан айни пайтга қадар умумий узунлиги 9,2 км бўлган қувурлар тўлиқ олиб чиқилиб, 8,6 км пайвандлаш ишлари ва 4,2 км трассада ер ишлари бажарилди. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти ва тегишли департамент бошлиқлари зиммасига газ қувурини қисқа муддатда ишга тушириш учун ишчи кучларни купайтириш ҳамда газ қувури қурилиши бўйича зарур-чораларни кўриш бўйича топшириқлар юклатилди.

Маълумот учун: 2022 йилда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 4,4 млрд куб метр табиий газ қазиб олиниб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 114,8 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткичларга эришиш учун жами 65 та геолого-техник тадбирлар амалга оширилди: 21 та янги газ қудуқи бурғиланиб, 39 та қудуқда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишлари олиб борилди ва 5 та технологик объект ишга туширилди. Чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 1,05 млрд куб метр табиий газ, 27,5 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023