«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди

Ангрендаги «Биринчи резинотехника заводи» Корпоратив ахборот ягона порталида ўзининг 91,8 фоиз улуши 826,6 миллион сўмга Россиянинг «Татнефть» компаниясига сотилгани ҳақидаги маълумотни эълон қилган, бир муддат ўтиб хабар ўчириб ташланган. Хатолик ҳақида маълум қилиниб, улуш сотилган сумма 826,57 миллиард сўмга ўзгартирилган. Маълумот учун, «Ўзкимёимпекс» МЧЖга 8,2 фоиз улуш тегишли.

«Ўзкимёсаноат» маълумотига кўра, «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг 100 фоиз улуши катта тўртликка кирувчи (The Big Four) Deloitte компанияси томонидан ўрганиб чиқилган ва барча кредит мажбуриятлари ҳамда мавжуд қарздорликлар инобатга олинган ҳолда Deloitte томонидан завод қиймати 843 миллиард сўмга (ёки 75 миллион доллар) баҳоланган. Маълумот учун, корхонанинг жами 153 миллион долларга тенг кредит мажбуриятлари ҳамда қарздорлиги мавжуд.

Самарқандда 2022 йил 1-2 декабрь кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон—Россия бизнес-форуми доирасида Россиянинг «Татнефть» компаниясига 100 фоиз улуш 80 миллион долларга сотилган. «Татнефть» барча кредит мажбуриятлари ва қарзларни қоплаш мажбуриятини ҳам олган. Олди-сотди шартномаси 2023 йилнинг 20 январь куни имзоланган.

Шина заводи ҳақида

«Ўзкимёсаноат» 2018 йил август ойида қарийб 200 миллион долларлик шиналар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини якунлаган. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 миллион дона автомобиль шиналари, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 100 минг погон метр конвейер лентаси ишлаб чиқаришни ташкил этган. Лойиҳанинг бош пудратчилари сифатида Хитойнинг Poly Technologies ва Linglong компаниялари иштирок этган. Ангрендаги завод ишга тушгунга қадар Ўзбекистонда шиналар ишлаб чиқарилмаган.

«Татнефть» ва «Ўзкимёсаноат» холдинглари «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ негизида Россия компаниясининг 51 фоиз улушига эга қўшма корхона ташкил этишни режалаштирган. Тегишли келишув 2019 йилнинг ноябрида имзоланганди. Заводнинг эса «Татнефть»га интеграция қилиниши бўйича тахминлар мавжуд эди. Кейинроқ Россия компанияси ишлаб чиқаришни ривожлантиришга камида 500 миллион доллар сармоя киритиши ҳақида хабар берилган.

2021 йил апрель ойида қиймати қарийб 157 миллион доллар бўлган «Биринчи резинотехника заводи» қувватининг 15 фоизида ишлаётгани маълум қилинган. Завод 2018 йил августида қурилган, бироқ сифат талабга жавоб бермагани учун 100 мингта шина сотилмай қолган, бу муддат давомида UzAuto Motors 60 миллион долларга шина сотиб олган. Парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров эса ташқи қарзлар қанчалик самарали сарфланаётганини сўраган.

Унинг сўзларига кўра, резинотехника заводи (Bars бренди остида шиналар ишлаб чиқаради) омборида 100 мингта шина сотилмай турган. «Сабаби сифат талабга жавоб бермаслиги бўлган. Сўнгги икки йилда UzAuto Motors 60 млн долларга яқин шина импорт қилган», — деб ёзган депутат ўшанда.

Шунингдек, ўша йилнинг апрель ойида депутат Дониёр Ғаниев лойиҳанинг нотўғри ўйлаб топилгани ва Ангрендаги шиналар ишлаб чиқарувчи заводнинг самарасиз ишлаши масаласини кўтарган эди. Ҳисоб палатаси раҳбари ўринбосари Баҳодир Туробовнинг айтишича, мазкур лойиҳа бўйича материаллар Президент Администрацияси топшириғига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилган.

2020 йилда шиналар заводига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан бирламчи харажатларни қоплаш учун кредит шаклида 40 миллиард сўм ажратилган. Корхонада 2021 йилда 244,9 минг дона шина, 4630 дона қишлоқ хўжалиги техникаси учун шина ва 29,7 минг чизиқли метр конвейер ишлаб чиқарилган. Bars бренди остида автомобиль ва қишлоқ хўжалиги шиналари ишлаб чиқарилади.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023