Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Самарқанд шаҳар У.Жўрақулов кўчасида автобус светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан, ҳаракатни давом эттириб, хавфли вазият келтириб чиққан видео бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумот берди. Ҳодиса 2022 йил 15 декабрь куни содир бўлган. Видео 2023 йил 25 январь куни ижтимоий тармоқларда тарқала бошлаган.
Қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи аниқланиб, унга ва автобус тегишли бўлган «Азиз авто йўловчи транс» МЧЖ раҳбарига нисбатан қонуний чора кўрилган. Ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида 2022 йилда 1,2 мингта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, қоидабузарликларнинг катта қисми тезликни ошириш ва светофорнинг тақиқловчи ишорасига ўтган билан боғлиқлиги маълум қилинганди.