Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?

Сўнгги кунларда Ғарб давлатлари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича кўплаб баёнотлар билан чиқмоқда. Қуйида қайси давлатлар Киевга қанча миқдорда ва қандай ёрдам беришни ваъда қилгани тўғрисида маълумотлар келтирилган.

  • АҚШ Украинага 31 та M1 Abrams танкларини юборади, бу «битта Украина батальони эквивалентига» тенг, бироқ ҳарбий техникалар мамлакатга август ойида етиб келади;
  • Британия — март охирларида 14 та Challenger 2 танкларини тақдим этади;
  • Германия март охирига қадар Украинага 14 та Leopard 2 танкини юборади;
  • Норвегия ҳам, шунингдек, Leopard 2 танкларини беради, аммо уларнинг сони маълум эмас (тахминларга кўра, 8 та). Мазкур режага Португалия ва Канада ҳам қўшилган (5 тагача);
  • Эстония Украинага 113 миллион евролик гаубицалар, снарядлар ҳамда ҳарбий техникаларни ажратади;
  • Латвия «Стингер» зенит-ракета мажмуаларини, иккита «Ми-17» вертолётини ва жанговар ўқ-дориларни тақдим этади;
  • Швеция 50 та CV90 жанговар машиналарини, Archer ўзиюрар артиллерия қурилмалари ва NLAW танкка қарши бошқарилувчан ракеталарни жўнатади:
  • Канада 200 та Roshel Senator APS зирҳли автомобиллар ва 4 та Leopard 2 танкини беради;
  • Польша бош вазири ҳам Леопард 2 дан ташқари РТ-91 танкларини юборишини маълум қилган. Польша Украинага 250 та танк етказиб берган биринчи давлат ҳисобланади. Ҳозирда мамлакат 60 та РТ-91, шунингдек, 14 та Leopard 2 танкларини юборишга тайёр;
  • Испания ҳам Украинага Leopard’ларни юборишга тайёрлигини билдирган. Аммо мамлакат мудофаа вазири уларнинг сонига аниқлик киритмаган.

Шунингдек, Европа Украинага реактив қирувчи самолётлар юбориш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, декабрь охирларида АҚШ Украинага 1,85 млрд долларлик янги ёрдам пакетини расман эълон қилганди. Шунингдек, АҚШ Украинага Stryker зирҳли транспортёрларини етказиб бериши маълум бўлган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023