Ўзбекистон фуқароси бошқарувида бўлган BMW Россияда автоҳалокатга учради — видео
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувида бўлган BMW автомобили ҳалқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган пайтида «Газель» билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, у билан бирга автомобилда бўлган 33 ёшли аёл ҳам турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Шунингдек, BMW билан тўқнашган юк машинасининг ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик ишчи 13 метр баландликдан қулаб вафот этгани ҳамда Россияда ўқувчи қизга тегажоғлик қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Кремлга қарашли бинода ўғрилик содир этган Ўзбекистон фуқароси ушлангани ҳақида маълум қилинганди.