Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди

Статкўмита Ўзбекистонда 2022 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 888,34 триллион сўмга етгани ҳақида хабар берди. 2021 йил даражасига нисбатан реал ўсиш суръати 5,7 фоизни ташкил этган. ЯИМда саноат маҳсулотларининг улуши 484,7 триллион сўмга (+5,2 фоиз), хизматлар кўрсатиш — 343,3 триллион сўмга (+8,5 фоиз), маҳсулотларга соф солиқлар — 60,3 триллион сўмгача ошган. Ўзбекистон ЯИМ ҳажмини АҚШ долларининг ўртача курс бўйича ҳисобланганда номинал ЯИМ 80,38 миллиард долларни ташкил этган, бу 2021 йилга нисбатан 11,18 миллиард долларга кўп.

Фото: Bugun.uz

Савдо, турар жой ва озиқ-овқат хизматлари соҳаси 9,3 фоизга, транспорт, ахборотлаштириш ва алоқа соҳаси 14,7 фоизга ўсган. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (3,6 фоиз) нисбатан паст ўсиш суръатлари кузатилган. Аҳоли жон бошига ЯИМ реал кўринишда 3,5 фоизга — 21,15 миллион сўмдан 24,91 миллион сўмга (2254,9 доллар) ўсди. Таққослаш учун, 2021 йилда 5,3 фоизга, 2020 йилда пандемия йилида эса 0,1 фоизга ўсиш қайд этилган. Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда ЯИМ 4,9 фоизга, 2024 йилда эса 5,1 фоизга ўсади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил учун ЯИМ прогнозларини батафсил катта маълумотлар оқимига асосланган янги ёндашув (ноукастинг) ёрдамида ҳисоблаб чиққанди. Шундан келиб чиқиб, 2022 йил учун Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши прогноз қилинаётган диапазони 5,67-5,87 фоиз даражасида белгиланган эди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023