Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди

Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача иш ҳақи 21,1 фоизга ошиб 3,9 миллион сўмни ташкил этди, деб хабар бермоқда Статқўм. Ҳудудлар кесимида 2022 йилда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (6,3 миллион сўм), Навоий вилоятида (5,1 миллион сўм), Тошкент вилоятида (3,9 миллион сўм), Андижон вилоятида (3,38 миллион сўм) ҳамда Бухоро вилоятида (3,32 миллион сўм) кузатилган. Энг паст кўрсаткич Фарғона (2,9 миллион сўм) вилоятида қайд этилди.

Республика бўйича 2022 йилда энг юқори ойлик маош тўланадиган фаолият турларига банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик соҳалари киритилган. Ушбу соҳада ишлайдиган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 10,8 миллион сўмни ташкил этган. Ушбу соҳада ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (14,2 миллион сўм), Андижон (9,7 миллион сўм), Хоразм (9 миллион сўм) ва Бухоро (8,8 миллион сўм) вилоятларида кузатилган.

Ойлик маош энг паст тўланадиган деб таълим (2,7 миллион сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар (2,6 миллион сўм) соҳаларида қайд этилган. Таълим соҳасининг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи олий таълимда (6,1 миллион сўм), энг паст кўрсаткич эса мактабгача таълимда (1,5 миллион сўм) кузатилди.

Маълумот учун, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига қўшимча тўловлар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация ва ишламаган вақти учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киради.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023